Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тармоқларда мактаб қоровулхонасида директор ва котиб ҳамда қоровул спиртли ичимлик ичиб ўтиргани акс этган видео тарқалди.

Ҳолатни тасвирга олган шахс қоровулхонада спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган шахсларни бирма-бир таништирган.

Уларга «Нима учун мактабда маишат қиляпсизлар», деб савол берган. Лекин ҳеч ким жавоб бермаган.

Тасвир қачон олингани, воқеа қайси мактабда содир бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамованинг «Дарё»га маълум қилишича, ҳозирда видеода айтилган маълумотларга ойдинлик киритилмоқда. Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча ахборот берилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди