Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 7 октябрь — туғилган кунини иш жойида ўтказади. Бу ҳақда Кремль расмий вакили Дмитрий Песковга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Песковнинг таъкидлашича, шу куни Россия раҳбари учун бир қанча тадбирлар режалаштирилган. Путин 7 октябрь, жума куни ўзининг 70 ёшини қаршилайди.

«Путин туғилган кунини иш жойида ўтказади, иш тадбирлари режалаштирилган», — деди Песков.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Чеченистонда Путиннинг туғилган куни муносабати билан оммавий тадбирлар ташкил этилгани ҳақида хабар қилганди. 7 октябрь куни Чеченистонда Путин номидаги дзюдо олимпия машғулотлари маркази, шунингдек, «Минутка» кўп функцияли мажмуа очилади. Бундан ташқари, Россия президентининг 70 ёши шарафига кўплаб спорт мусобақалари ўтказилади.

Владимир Путин 1952 йил 7 октябрда Ленинградда туғилган. У оилада учинчи ўғил эди, лекин у туғилишидан олдин икки акаси — Алберт ва Виктор вафот этган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди