Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон Миллий волонтёрлар тармоғи ва мамлакат Фуқаролик альянси бўлажак президентлик сайловларида Қосим-Жўмарт Тўқаевни номзод сифатида кўрсатиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Kazinform’га таяниб «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Биз Миллий волонтёрлар тармоғининг умумий йиғилишини ўтказмоқдамиз, унда тармоғимизга кирувчи барча кўнгилли ташкилотлар номидан амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев номзодини кўрсатиш ташаббусини кўрсатмоқчимиз», — дейилади тармоқ баёнотида.

Ташкилот раиси Вера Кимнинг фикрича, Тўқаев номзодини қўллаб-қувватлаш мамлакатда амалга оширилаётган «кенг кўламли ислоҳотлар» учун зарур.

Ташаббус Фуқаролар альянси томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Ташкилотнинг 26 нафар аъзосидан барчаси Тўқаев номзоди учун овоз берди.

21 сентябрь куни Тўқаев Қозоғистонда президентлик сайловини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Аввалроқ давлат раҳбари мамлакат сиёсий тизимини ислоҳ қилган: янги конституцияга кўра, президент етти йилга ва фақат бир муддатга сайланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари