Қирғизистон парламенти спикери Талант Мамитов истеъфога чиқди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
«Мен спикерликдан кетишга қарор қилдим, бу шахсий қарорим. Ўйлайманки, ҳамкасбларим мени тўғри тушунади. Бугундан бошлаб спикер лавозими бўш», — деди Мамитов 5 сентябрь кунги парламент йиғилишида.
Мамитовнинг айтишича, у истеъфога чиқиш ҳақида аввалдан, 14—17 сентябрь кунлари Тожикистон билан чегарада содир бўлган тўқнашувлар пайтида қарор қилган.
Мамитов 2020 йил 4 ноябрда Қирғизистон парламенти спикери этиб сайланган эди. 2010—2020 йилларда у «Ата-Журт» ва «Республика-Ата-Журт» сиёсий партияларидан парламент депутати бўлган.
Қирғизистон матбуотига кўра, республика парламенти спикери лавозимига асосий номзод «Ата-Журт Киргизистан» фракцияси вакили Нурлан Шакиев бўлиб турибди.
Изоҳ (0)