Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Олимлар, шифокорлар, парҳезшунослар бир овоздан клюква энг яхши антиоксидантлардан бири эканини таъкидлайди. Мазкур резаворни истеъмол қилишнинг битта шарти бор, уни бошқа мевалар билан аралаштирмаслик лозим, деб ёзади Elle.

Фото: Pinterest

Фото: Pinterest

Шифокор ва парҳезшунослар клюква витамин, минерал, антиоксидант ва клетчатканинг ҳақиқий омбори эканини тасдиқлайди. Ўзига хос нордон бўлган тўқ қизил мевалар пектин, антосиянин, фенолик кислота, лейкоантосианин, катехин, бетаин, макро ва микроэлементларга, B, PP, К1, C гуруҳи витаминларига бой, шунингдек, унинг таркибида калий, фосфор, темир, марганец, мис, кальций, йод ва рух ҳам мавжуд.

Шуни таъкидлаш керакки, клюквани бошқа резавор ва мевалар билан аралаштириш керак эмас. Айниқса, янги клюквани, мавсумдан қатъи назар, дўконлардан топиш қийин эмас. Бундан ташқари, ноёб резавор музлатилган ҳолатда ҳам фойдали хусусиятларини йўқотмайди.

Клюква энг яхши антиоксидантлардан бири

Эҳтимол, кўпчилик клюквани энг самарали антиоксидантлардан бирилигини билмас, чунки улар эркин радикалларнинг оксидловчи таъсирини бошқа резаворларга, хусусан, қорағатларга қараганда самаралироқ зарарсизлантиради. Ҳар кунлик рационга клюква қўшилса, қариш ҳақда унутиб, ажойиб кўринишга эга бўлиш мумкин.

Клюква яллиғланишга қарши курашади

Клюква таркибидаги фитонутриэнтлар (соғлиққа ижобий таъсир кўрсатадиган биоактив компонентлар) мавжуд ва сурункали яллиғланишни муваффақиятли енгиб, яллиғланишнинг олдини олишга хизмат қилади. Халқ табобатида клюква қадим замонлардан бери оғиз бўшлиғининг яллиғланишга қарши терапияси учун ишлатилган ва инфекцияларга қарши курашда оддийгина ажралмас восита ҳисобланади.

Клюква иммунитетни мустаҳкамлайди

Клюкванинг бу борада машҳурлиги барча рекордларни ортда қолдиради, чунки у том маънода C ва B витаминларини ўз ичига олади ва совуқ мавсумда организмни зарур ёрдам билан таъминлайди. Қолаверса, шамоллаш ва гриппдан тезроқ қутулишга ёрдам бериши исботланган.

Клюква жигар ва томирларни тозалайди

Супер маҳсулотнинг антибактериал ва антивирус хусусиятлари жигарни ва умуман организмни зарарсизлантиришга ёрдам беради. Клюква қон томир тизимига ижобий таъсир кўрсатади, холестерин бляшкаларининг ўсишини олдини олади, қон оқимининг фаоллигини сақлайди ва қон ивишидан ҳимоя қилади. Бу организмдаги барча тизимларнинг янада кучли ва бир маромда ишлашига имкон беради. Лекин бунинг учун бошқа резавор ва қуритилган меваларни қўшмасдан, соф клюква шарбатини ичиш лозим.

Клюква қонда шакар даражасини назорат қилишга ёрдам беради

Парҳезшунослар томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни тасдиқлайдики, у кўпинча юқори калорияли овқатлар туфайли юзага келадиган қонда шакарнинг кескин кўтарилишининг олдини олади. Ёғли овқатларга резаворни қўшиш, ҳеч бўлмаганда клюква соуси шаклида — глюкоза ва инсулин даражасини кузатадиган ҳар бир киши учун фойдалидир.

Клюква овқат ҳазм қилиш тизимини рағбатлантиради

Витаминга бой резавор иштаҳани ва овқат ҳазм қилишни яхшилайди. Бундан ташқари, клюква жуда кўп клетчаткага эга — бир ҳовуч мевада тахминан беш грамм мавжуд. Клетчатка овқат ҳазм қилиш трактининг ишлаши учун муҳим, ичакнинг мунтазам ҳаракатланишини рағбатлантиради ва вазнни назорат қилиш учун фойдалидир. Чунки тўқлик ҳиссини узоқроқ сақлайди, шунинг учун ортиқча овқатланиш эҳтимолини камайтиради.

Клюква — кам калорияли резавор

Клюквада ҳақиқатан ҳам жуда кам калория бор. Вазн камайтиришни истаганлар резаворни рационга киритиши янада фойдалидир. Бундан ташқари, ўзининг ажойиб нордонлиги туфайли уни бўтқа, йогурт, салат, смузи, турли хил пишириқларга қўшиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди