Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Август ойида Туркия Россияга 949 миллион долларлик маҳсулот жўнатди, бу ўтган йилнинг август ойига (451 миллион доллар) нисбатан 2,1 баравар ва ўтган ойга (729 миллион доллар) нисбатан 27 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Туркиянинг расмий статистика институтига таяниб «РБК» хабар берди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Ёз бошидан бери Туркиянинг Россияга экспорти кескин ошди: июнь ойида экспорт 790 миллион долларни ташкил этди, бу камида 2010 йилдан бери ойлик рекорд ҳисобланади.

Мутахассислар бу ўсишни Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари билан изоҳлади, бу эса уни «дўстона бўлмаган» мамлакатлар ўрнига муқобил етказиб берувчиларни излашга мажбур қилди.

Ўтган март ойида Туркиянинг Россияга экспорти маҳаллий энг паст даражага (273 миллион доллар) тушди, бироқ тезда тикланиб, ўтган йилги даражадан ошиб кетди.

АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адеемо июнь ойида Туркияга ташриф буюрган ва у ерда йирик россиялик тадбиркорлар Ғарб санкцияларига қарши туриш учун турк тузилмаларидан фойдаланиши мумкинлигидан хавотирдалигини билдирган эди.

Шундан сўнг у турк ишбилармонлар уюшмаларига мактуб йўллаб, санкцияга учраган россиялик бизнесларга жиддий ёрдам кўрсатадиган ҳар қандай маҳаллий компанияларнинг ўзлари АҚШнинг санкциялар рўйхатига киритилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

Россия Туркия экспорти бўйича Италияни ортда қолдириб, бешинчи ўринни эгаллади.

Туркия Статистика Институти маълумотларига кўра, Туркия фақат Германия, АҚШ, Ироқ ва Буюк Британияга пул кўринишида кўпроқ маҳсулот етказиб беради. Ўтган йили Россия ушбу рўйхатда атиги 12-ўринни эгаллаган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди