Янги банан замбуруғи бутун жаҳон бўйлаб тезлик билан тарқалмоқда. Замбуруғ Африкани ўн йил аввал ҳам зарарлаган эди, ҳозир эса у жуда тез тарқалиб боряпти. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.
Бу Вагенинген (WUR) ва Утрехт университетлари ўтказган генетик тадқиқотларда тасдиқланди.
Ўсимликлар патологияси профессори Герт Кема ва унинг ҳамкасблари касаллик Африканинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солаётганини айтишмоқда.
ТR4 доминант штамми банан етиштирувчи фермерлар плантацияларини зарарламоқда. Сўнгги ўн йил ичида касаллик Осиё ва Жанубий Америкага ҳам тарқалди.
Танзания, Малави, Уганда ва Руанда каби мамлакатларда банан миллионлаб одамлар учун асосий озиқ-овқат ҳисобланади.
Улар, кўпинча, бутун жаҳон бўйлаб супермаркетларда сотиладиган «Кавендиш» бананларини, шунингдек, маҳаллий навларни етиштиришади.
Профессор Гент Кеманинг айтишича, навларнинг ҳаммаси ҳам ТR4 га сезгирми-йўқми, бу маълум эмас. Унинг сўзларига кўра, ушбу касаллик мазкур мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда деярли барча бананлар Эквадордан келтирилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)