Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Сайёҳлик бўйича кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Фото: «Дунё» ахборот агентлиги

Қайд этилишича, унда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон, МДҲ ПА кенгаши котибияти ва Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этган.

Тадбир давомида кенгаш аъзолари туризмни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилган. Хусусан, сайёҳлик соҳасини бошқариш бўйича тажриба алмашилган; МДҲ давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари, жумладан, Буюк Ипак йўли салоҳиятидан фойдаланиш, агро, экотуризм ва соғломлаштириш туризми масалалари кўриб чиқилган.

Кенгаш аъзолари «Ҳамдўстликнинг қимматбаҳо гавҳари» халқаро лойиҳасини амалга оширишга ёндашувлар, МДҲга аъзо давлатларнинг туризм соҳасидаги таянч ташкилоти сифатида «Ипак йўли» халқаро туризм университети томонидан олиб бораётган ишларни муҳокама қилган.

Йиғилишда Ҳамдўстлик мамлакатларида туризмни ривожлантириш учун халқаро мукофот таъсис этиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Мукофот тўғрисидаги низом лойиҳасини кенгашнинг навбатдаги йиғилишида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

МДҲга аъзо давлатлар Туризм кенгашининг навбатдаги йиғилиши ва Туризм ярмаркаси 2023 йилда Қозоғистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Спорт
«ПСЖ» пешқадам, «Барселона» 2-ўринда. ЖЧ—2022 да қайси клуб вакиллари энг кўп гол урмоқда?
Дунё
«Ҳа, биз буни қиляпмиз, лекин Қрим кўпригига ким зарба берди?» Путин — Украина энергетика объектларига зарбалар ҳақида
Маҳаллий
«Ўзгидромет» аномал совуқ об-ҳаво қачонгача сақланиб қолишини маълум қилди