Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов 28 сентябрь куни Қирғизистоннинг мамлакатдаги элчиси Муса Жаманбоев билан учрашди, деб хабар қилмоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон—Қирғизистон ҳамкорлигини ривожлантириш, олий даражада аввал эришилган келишувларни амалга ошириш ва бўлажак учрашувлар жадвали юзасидан фикр алмашилган.
Ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги мулоқотларни давом эттириш, икки мамлакат ўртасида парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Икки томонлама ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий йўналишига алоҳида эътибор қаратилган. Товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик субъектлари ва икки мамлакат ҳудудлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш бўйича қўшма чора-тадбирлар кўриш муҳимлиги қайд этилган.
Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатларига ҳам тўхталиб, халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилган.
Изоҳ (0)