Тошкент шаҳрида 1—2 октябрь кунлари G3 даражали 5 балли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Telegram’даги «Uzb_meteo» каналида хабар қилинди.
Қайд этилишича, 29—30 сентябрь кунлари қуёшдаги актив чиқнаш зоналарида циклик қуёш чақнашлари рўй бермоқда. Мазкур чақнашлар 1—2 октябрь кунлари шимолий ярим шарнинг ўрта кенгликларидан юқори минтақаларида 5 баллик магнит бўронларини келтириб чиқариши прогноз қилинмоқда.
Хусусан, пойтахт Тошкентда ҳам 1—2 октябрь кунлари 5 баллик магнит бўронлари бўлиши прогноз қилинмоқда.
Қутбий кенгликларда эса кишилар фаол қутб ёғдуси ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин.
Магнит бўронлари — компас магнит милининг сурилишини қўзғатувчи Ер магнит майдонининг кескин ўзгариши ҳисобланади. Магнит бўронлари бир вақтда Ер юзининг катта ҳудудларида, баъзан бутун Ер юзида кузатилади. У кўпинча, тун вақтига тўғри келади ва одатда, қутбий ёғду, момақалдироқ, зилзила пайтида содир бўлади ҳамда ҳар 11 йилда кузатиладиган Қуёш фаоллигининг кучайиши даврида тез-тез такрорланиб туради.
Изоҳ (0)