Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Навоий шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги 1-сонли ётоқхонада яшовчи аҳоли вакиллари ётоқхонанинг эътиборга муҳтожлиги, таъмирталаблиги ва омборидан чидаб бўлмас қўланса ҳид таралаётганини айтмоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Ётоқхонанинг 358 та хонаси мавжуд. Ҳамма хоналар таъмирга муҳтож. Қувурлари занглаб кетган. Туташ деворлари ёрилган, умумий фойдаланишга мўлжалланган зал ва йўлаклари хароб аҳволга келган. Ахлатхона омборининг қаровсизлиги оқибатида суварак, кана, бурга ва пашшалар кўпайиб, улар қувурлар ва девор ёриқлари орқали яшаш хоналарига ўрмалаб кирмоқда», — дейди аҳоли вакиллари.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири ётоқхона ичкарисига кириб, бор ҳолатни кўришга уринган. Бироқ журналистга дам олиш куни экани баҳона қилиниб, ётоқхона ичкарисига киришига тўсқинлик қилинган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мухбир шаҳар ҳокими ёрдамчиси Умид Қаҳҳоровга журналист сифатида ахборот олишга ҳақи борлигини, борини борича ёритиш мақсадидалигини тушунтирган. Умид Қаҳҳоров ушбу масала юзасидан шаҳар ҳокимлиги қурилиш бўлими мутахассиси Бобур Йўлдошев билан боғланишни билдирган. Бобур Йўлдошев эса «Ҳеч ким «негатив» чиқишини истамайди. Билишимча, «негатив» кетяпти, ётоқхонага кирсангиз, баттар «негатив» ҳолатлар кўпаяди», — деган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шундан сўнг журналист ётоқхонада яшовчи фуқаролар билан бино ташқарисида суҳбатлашган. Суҳбатдошлар ётоқхона аҳволининг оғирлигини билдирган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Аниқланишича, мазкур ётоқхонада 1122 нафар аҳоли яшайди. Шундан 390 нафари аёллар бўлса, 270 нафари эркаклар ҳисобланади. 462 нафари эса вояга етмаганларни ташкил қилади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Биз сизга ётоқхонанинг ички ҳолатларини суратга тушириб, аҳволининг қандайлигини кўрсатишимиз мумкин. Бироқ ҳокимиятдагилар кейин бизни тинч қўйишмайди. Шугина яшаб турган жойимиздан ҳам ҳайдаб чиқаришади. Ҳозир дам олиш кунини рўкач қилиб, киришга қаршилик кўрсатишади. Бу биринчи маротаба эмас, бундай қаршилик кўп бўлган. Бирорта раҳбарни ётоқхонанинг аҳволи қизиқтирмайди. Шароитлари оғир. Ёрдамингиз жуда зарур», — дейди исм-шарифини очиқламасликни сўраган фуқаро.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шундан сўнг мухбирга ҳамроҳлик қилган фуқаро шаҳардаги қатор кўчалар, чорраҳалар-у, ариқларнинг ахлатларга тўлиб ётганини кўрсатган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шаҳарнинг Нурафшон, Зарафшон, Ўзбекистон, Ибн Сино, Зарапета каби ички кўчаларидаги аҳвол ҳамда «Фарҳод» маданият саройи олдида қад ростлаб турган Шарқ аёли тимсоли акс этган ҳайкал ўрнатилган дам олиш маскани ҳолати ачинарли ҳолда. Бу ер нафақат, ахлатхона, балки ҳожатхонага айлантириб юборилган. Сув ҳавзаси маиший чиқиндилар билан тўла.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят масъулларидан бири «Республикада Навоий шаҳридан-да тоза шаҳар йўқ, гаров ўйнашим мумкин», деган. Хулоса ҳар кимнинг ўзига.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади