Бу пирогнинг хамирини тайёрлаш жуда осон. Сметана билан қолган маҳсулотларни аралаштиринг, бу эса унинг янада мазали бўлишини таъминлайди. Пирогнинг устига кунжут ҳам сепишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- оқ карам — 250 г
- пиёз — 1 дона
- сабзи — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ ва яна ёғлаш учун
- қийма — 350 г
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- тухум — 3 дона
- сметана — 200 г
- ун — 150 г
- пишириқ кукуни — 1 қошиқ
- Карам ва пиёзни майдаланг. Сабзини катта тишли қирғичдан ўтказинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда товада идишда қиздиринг. Пиёзни солиб 5 дақиқа давомида қовуринг. Сабзини ҳам солинг ва яна шунча вақт қовуриб олинг.
- Қийма қўшинг ва 6-8 дақиқадан сўнг карамни солинг. Яна 5-10 дақиқа давомида ҳамма нарсани бирга қовуринг. Унга туз, мурчни қўшиб, оловнинг тагини ўчиринг ва озгина совутиб олинг.
- Тухумни ярим қошиқ туз ва сметана билан кўпиртиринг. Элакдан ўтказилган унга пишириш кукунини қўшинг ва бўлаклар қолмаслиги учун яхшилаб аралаштиринг.
- Хамирнинг ярмини мойланган қолипга қуйинг. Устига маҳсулотларни қолинг ва бир текисда қатламни ёйиб, қолган хамирни ҳам устидан солинг. Хоҳласангиз, кунжут уруғини сепинг.
- Пирогни тахминан 40-45 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)