Соус қўшиб тайёрланадиган ушбу егулик жуда мазали ва юмшоқ бўлади. Агар соус учун помидор топа олмасангиз, оддий томат пастасидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун томат пастасини сув билан аралаштиринг.
Керакли масаллиқлар:
- гуруч — ярим стакан
- пиёз — 1 дона
- қийма — 500 г
- тухум — 1 дона
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- помидор қайласи — 400 г
- қуритилган райҳон — ярим қошиқ
- пишлоқ — 100 г
- Гуручни пишгунга қадар қайнатиб олинг.
- Пиёзни майда қилиб тўғранг. Қиймага гуруч, пиёз ва тухум қўшинг. Уни туз ва мурч билан аралаштириб олинг.
- Қиймани тўпчаларга айлантиринг ва уларни чуқурроқ идишга солинг.
- Помидор қайласини кўкатлар билан аралаштиринг. Гўштли тўпчаларга помидор қайласини қўшинг. Унга пишлоқ қўшинг.
- Егуликни печда тахминан 40 дақиқа давомида 180 даража ҳароратда пиширинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)