Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга ташрифи 13—14 октябрь кунлари бўлиб ўтиши мумкин, деб хабар бермоқда «Ведомости» Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбага таяниб. Путин Остонага келади.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Нашрнинг президент маъмуриятига яқин суҳбатдоши ушбу ташриф эҳтимолини тасдиқлади. Путинга Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко ҳамроҳлик қилиши мумкин. Ташриф доирасида Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашади.

Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниши фонида Қозоғистонга кетиш истагида бўлган россияликлар сони кескин ошди. 27 сентябрь куни республика расмийлари 21 сентябрдан буён қарийб 100 минг россиялик келганини, бироқ уларнинг аксарияти мамлакатдан транзит пункти сифатида фойдаланганини маълум қилди.

Тўқаев россияликлар миграциясининг кучайиши сабабли Москва билан музокаралар олиб борилишини айтди. Бироқ президент муҳокамалар қандай даражада бўлишига аниқлик киритамади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Бизнинг жамиятда сени лаънатланган ёки ахлоқи бузуқ одам деб ўйлашар эди» — вужудида ОИВ билан яшаётган инсонлар ҳикояларини жамлаган «Ҳаёт давом этади» фотокўрга...
Маслаҳатлар
Бир неча дақиқа ичида джинси кийимлардан ёғ доғларини тозалашга ёрдам берадиган усуллар
Спорт
Бокс юлдузи Сауль Альварес Месси ва Аргентина халқидан узр сўради