Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев ўта йирик миқдорда пора олганликда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, «24.kg» хабар берди.
«Ўта йирик миқдорда пора ундириш факти бўйича қўзғатилган жиноий иш доирасида Қирғизистон республикаси таълим ва фан вазири А.Б. қўлга олинди», — дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.Вазирликнинг аниқлик киритишича, Алмазбек Бейшеналиев хорижлик талабаларнинг Қирғизистондаги олий ўқув юртларида ўқиши учун улардан 110 минг доллар миқдорида пора олаётган вақтда жиноят устида ушланган.
Вазирлик жиноят иши бўйича кейинги тергов натижаларидан келиб чиқиб батафсил маълумот берилишини таъкидлади.
Изоҳ (0)