Сирдарё вилояти ҳокимига икки янги ўринбосарлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шавкат Зайниддинов Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
Баҳодир Ботиров Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари — инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бундан аввал Сирдарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Отабек Носиров Янгиер шаҳар ҳокими лавозимига тайинланганди.
Изоҳ (0)