Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги можаро оқибатида 63 нафар қирғизистонлик ҳалок бўлган. Бу ҳақда Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: Спутник

Фото: Спутник

«Боткен вилоятининг Боткен ва Лайлак туманларидаги қирғиз-тожик чегарасида юз берган можаролар вақтида Қирғизистоннинг 63 нафар фуқароси ўққа тутилиш оқибатида ҳалок бўлди», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотларига кўра, қурбонларнинг 50 нафари ҳарбий хизматчилар ва 13 нафар тинч аҳоли вакиллари, 195 киши жароҳатланган.

Қирғиз—тожик чегарасида қурол қўллаш билан боғлиқ можаро 14 сентябрь куни бошланган эди. Ҳар икки томондан қурбонлар ва ярадорлар бўлди. Томонлар бир-бирини қуролли босқинчиликда айблади.

Мамлакат расмийларига кўра, можаро ҳудудидан 142 мингдан ортиқ фуқаро эвакуация қилинган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, Боткен вилоятида дастлабки маълумотларга кўра, мингга яқин объект, жумладан, 613 та турар жой биноси вайрон бўлган ёки ёниб кетган.

19 сентябрь куни кечқурун Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги вазиятни барқарорлаштириш ва икки давлат ўртасида тинчлик ўрнатиш тўғрисида протокол имзолади. Бироқ 21 сентябрь куни Тожикистон Қирғизистон чегарада провокацияларни амалга ошираётганини маълум қилди.

25 сентябрь куни Қирғизистон ва Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарлари «Қизил-бел» назорат-ўтказиш пунктида учрашиб, чегарадаги вазиятни тартибга солиш бўйича протокол имзолади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди