• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳоким ўзбошимчалик қилган». Андижонда мактаб стадиони тадбиркорга сотиб юборилгани айтилмоқда

    Андижон вилоятининг Пахтаобод туманидаги 13-умумтаълим мактабининг футбол ўйингоҳи ва унга ёндош ҳудуд 2020 йил туман ҳокимлиги томонидан захирага олиниб, ўша йилнинг ўзида аукцион орқали тадбиркорга сотилган. Орадан икки йил ўтиб, бошқа бир тадбиркор томонидан стадионда қурилиш ишлари бошлаб юборилган. Бундан мактаб ўқитувчилари ва ўқувчиларнинг ота-оналари норози бўлмоқда. «Дарё» мухбири мурожаатчилар ҳамда мутасаддилар билан суҳбатлашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фуқаро Нурилло Тўхтасиновнинг маълум қилишича, президентнинг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорида умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Халқ таълими вазири билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқлаб ўтилганлигига қарамасдан мактаб балансидаги ўқувчилар, маҳалла ёшлари фойдаланиб келаётган захирага олинмаган ер майдони Пахтаобод тумани ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда аукционга қўйиб сотиб юборилган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram
    Аукционда сотилган мактаб стадионини Толибжон Мирзаев ютиб олган. Унинг вакили Жавлон Абдуқаҳҳоров мактаб жамоаси ва маҳалла аҳлининг кескин норозилигига қарамасдан стадионни бузишга уринмоқда. Маҳалла фаоллари, ўқитувчиларнинг тушунтиришига қарамасдан ҳеч кимни писанд қилмаяпти. Аксинча, 2022 йилнинг 16 июль куни Жавлон Абдуқаҳҳоров бошчилигидаги усталар экскаватор ёрдамида стадионни бузиш ишларини бошламоқчи бўлган. Натижада 100 га яқин маҳалла аҳли унга ер ноқонуний равишда эгалланганлигини айтиб, бузиш ишларини тўхтатишни талаб қилган. Тортишув юзасидан туман ҳокимлигига мурожаат йўлланган. Шундан сўнг ҳолатни ўрганиш учун туманнинг собиқ ҳокими Элёрбек Усмонов ва мутасадди ташкилот вакиллари етиб келган. Ўрганиш давомида тадбиркорга масала чуқур ўрганилмагунича ўзбошимчалик билан бузиш ишларини тўхтатиб туриш вазифаси юклатилган, — дейди Нурилло Тўхтасинов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Нурилло Тўхтасиновнинг маълум қилишича, мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар ушбу ҳолатни қонуний ўрганиб беришларини сўраб туман ҳокимлигига, адлия бўлимига, вилоят прокуратураси ва вилоят халқ таълими бошқармаси, ҳамда Халқ таълими вазирига бир неча маротаба мурожаат қилган. Аммо ижобий ечим йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Мактаб директори Саидахон Эргашева 2022 йилнинг 20 июль куни Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг навбатдаги фуқаролар қабулида иштирок этиб, айни шу масалада мурожаат қилган. Мулоқот чоғида вазир зудлик билан Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси, Пахтаобод тумани халқ таълим бўлими раҳбарияти ҳамда вазирлик ҳуқуқий назорат хизмати масъулларига ушбу ҳолатни назоратга олиш ва мактаб ерини ҳеч ким ўзбошимчалик билан эгаллашига йўл қўймаслик бўйича зарур топшириқлар берди. Бироқ орадан шунча вақт ўтган бўлса-да ҳеч қандай чоралар кўрилмаяпти. Аксинча, тадбиркорнинг ишончли вакили тушунтиришларимизга қарамасдан ўзбошимчалик билан стадионни бузишда давом этмоқда, — дейди мурожаатчи.
    Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 21 сентябрь куни туман халқ таълими бўлими томонидан Андижон туманлараро маъмурий судига Пахтаобод тумани ҳокимининг 2020 йил 27 июндаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги даъво аризаси киритилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    Пахтаобод тумани ҳокимлиги томонидан халқ таълими бўлимига қарашли 13-умумтаълим мактаби тасарруфидаги 0,46 гектар ер майдонини туман захира фондига қайтариш ҳақида 2020 йил 27 июнь куни қарор қабул қилинган. Бунда ҳокимлик мактаб директорининг 2020 йил 16 июндаги ҳамда 23 июлдаги, шунингдек халқ таълими бўлимининг 23 июлдаги алоқа хатларини асос қилиб олган. Ваҳоланки, бўлим ва мактаб директорининг мактаб ерларини туман ҳокимлиги захира фондига қайтаришга эътирози йўқлиги ҳақида алоқа хати беришга ваколати йўқ эди.

    Мактабларнинг ер майдонлари президент қарори билан Халқ таълими вазирлиги тасарруфида эканлиги, вазир билан келишмасдан бегоналаштириш тақиқланишини аниқ қилиб белгилаб қўйилган. Бироқ, туман ҳокими вазирнинг рухсатисиз қарор қабул қилган. Ҳозирда асоссиз олиб қўйилган ер майдонларига қўшимча равишда ошхона, мини стадион ҳамда бошланғич синф ўқувчилари учун қўшимча синф хоналари қуриш зарурияти туғилган. Шу сабабли халқ таълими бўлими томонидан судга туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топишга қарор чиқариб беришини сўраб даъво аризаси киритилган, — дейди Умархўжа Мадаминов.

    Пахтаобод туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Абдуллоҳ Усмоновнинг маълум қилишича, мазкур ер майдони мактаб директорининг алоқа хатига асосан ҳокимлик захирасига олиниб, онлайн аукцион савдосига чиқарилган.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram
    Президентимизнинг 2020 йил 21—22 май кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 34-сонли мажлис баёнининг 82-бандига мувофиқ вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 июндаги фармойиши билан алоҳида ишчи гуруҳи тузилган. Шунга мувофиқ 2020 йил 1 июль куни туман ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими, молия, архитектура ва қурилиш, ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, халқ таълими бўлимлари ҳамда 13-мактаб директори иштирокида далолатнома тузилган. Унда мактаб ҳудудида мактаб эҳтиёжидан ортиқча 0,73 га ер майдони бўш турганлиги қайд этилган.

    Шунингдек, мактаб директори С.Эргашева туман ҳокимлигига 2020 йил 16 июнь ҳамда 23 июль куни 13-мактаб эҳтиёжидан ортиқча ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олинишида амалий ёрдам сўраб алоқа хати орқали мурожаат қилган. Ушбу мурожаатларга асосан туман ҳокимининг 2020 йил 27 июндаги қарори билан 0,46 гектар ер участкаси ҳамда 2020 йил 24 июлдаги қарори билан 0,27 гектар ер участкалари ҳокимлик захирасига олинган. Ва аукцион савдоларига чиқарилган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, Пахтаобод тумани ҳокимининг 2020 йил 30 июндаги, 27 июндаги ҳамда 24 июлдаги қарорларини бекор қилиш юзасидан туман халқ таълими бўлими томонидан ерни халқ таълими балансига қайтариш юзасидан судга даъво аризаси берилган. Мазкур ҳолат айни пайтда суд тартибида кўриб чиқилмоқда, — дейди Абдуллоҳ Усмонов.

    «Дарё» воқеаларини кузатишда давом этади.

    28.09.2022, 22:52   Изоҳ (1)   17096
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 684797180@telegram.org / 29.09.2022, 00:44

      Sizlar tadbirkorni o‘zi yoki ishonchli vakili bilan suxbatlashdinglarmi, yoki bir taraflama yolg‘on ma'lumot bilan tadbirkorni jinoyatchiga chiqarib NOQONUNIY egallab olgan deb bo‘xton yozaverasizlarmi, qaysi saviyasi pas jurnalisni maqolasi bu. Tadbirkor bilan ko‘rishmasdan uning ruxsatisiz ma'lumot to‘plab, internetga chiqarishga sizlarga kim xuquq berdi, nima senlarga shaxar bedarvozami. internet tarmoqlarida tuxmat qilganlik uchun jinoiy javobgarlik belgilangan, sizlar tadbirkorga tuxmat qilyapsizlar noqonuniy egallangan deb, tadbirkor auksionda sotib olgan u yerni. Prezidentimiz ham yerlar auksion orqali berilishi kerakligin xo‘pva ko‘p takidlagan va qonun ham imzolagan. Sizlar prezidentimizni qonuniga va siyosatiga qarshi chiqmoqchimisizlar. Bu ma'lumotlar asossiz va o‘rganilmasdan chiqarilgan

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда 3-синф ўқувчиси мактаб ҳовлисида вафот этди

    28.09.2022, 21:09

    «Дарё» кундалигида 28 сентябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    28.09.2022, 21:02

    Бухорода UNICEF ва «Замин» фонди ҳамкорлигидаги «Тўсиқлар» компанияси ўз фаолиятини бошлади

    28.09.2022, 20:40

    Шавкат Мирзиёев транспорт ва логистика соҳасидаги камчиликларни санаб, қатор топшириқлар берди

    28.09.2022, 20:33

    Олий суд Фарғонада фуқаро ИИБ ходимлари томонидан калтакланганига муносабат билдирди

    28.09.2022, 20:13

    Самарқандда ЕТТБ бошқарувчилар кенгаши йиллик йиғилиши бўлиб ўтади

    28.09.2022, 19:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.