Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуднинг 64 ёшли актёри Алек Болдуин ва унинг 38 ёшли рафиқаси Ҳилария қиз фарзандли бўлди. Актёр саккизинчи фарзандига Илария Каталина Ирена деб исм қўйди. Алек Болдуин чақалоғининг биринчи дақиқалари акс этган видеосини Instagram’даги саҳифасига жойлади.

«У шу ерда. Биз сизга ўзимизнинг кичик орзумизни таништирганимиздан жуда хурсандмиз», — деб ёзади актёр.

Жуфтлик 2012 йилдан бери еттинчи марта ота-она бўлди. Шундай қилиб, Илария Каталина Иренадан ташқари, актёрнинг бир ёшли Лусия, бир ярим ёшли Эдуардо, тўрт ёшли Ромео, беш ёшли Леонардо, етти ёшли Рафаэл ва саккиз ёшли Кармен исмли фарзандлари бор.

Болдуиннинг актриса Ким Бейсингер билан турмушидан катта қизи Ирландия ҳам бор.

Фото: «Yandeks.ru»

Фото: «Yandeks.ru»

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...