Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Миробод тумани Нукус кўчасида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Унга кўра, 26 сентябрь куни соат 16:40 да Нукус кўчасида бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчилар:- 1996 йилда туғилган Н.Ф. бошқарувидаги Toyota;
- 1998 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги Nexia-2;
- 1986 йилда туғилган Ж.Ж. бошқарувидаги Spark;
- 2000 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Labo транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси Ж.Ж. ҳамда Labo ҳайдовчиси Н.А. тан жароҳати олган, воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари келиб, биринчи ёрдам кўрсатган. Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)