Ўзбекистонда ёшларнинг 40 фоизи Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда айни пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилинди.
Олий таълим муассасалари ва академик лицейлар рейтингини эълон қилишга бағишланган тадбирда сўз олган Таълим инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев олий таълим муассасаларининг қамров кўрсаткичларига тўхталиб ўтди.
Сўнгги йилларда ёшларнинг сифатли олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш давлат сиёсатининг асосий устувор вазифаси бўлиб келмоқда. Хусусан, ёшларнинг олий таълим билан қамров даражаси тўрт барабарга ошди. 2016 йилда ўзбекистонлик ёшларнинг 9 фоизи Олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлса, 2022 йилда уларнинг 40 фоизи талаб деган номга эришган.Айтилишича, таълим хизматлари бозорида хорижий ва нодавлат таълим хизматлари вакилларининг иштироки кенгайган.Улуғбек Тошкенбоев, Таълим инспекцияси бошлиғи
Олий таълим муассасалари сони уч маротаба (2016 йилда 65 та 2022 йилда 177 та), нодавлат ОТМлар сони 13 маротаба (2016 йилда 4 та бўлса, 2022 йилда 53 тага ошди. Қамров билан бир қаторда таълим сифатини ҳам таъминлаш бугунги кунда долзарб бўлиб турибди. Жаҳон банкининг инсон капитали индекси тадқиқот натижаларига кўра, амалдаги таълим тизими ёшларга ўз салоҳиятининг ўртача 62 фоизини руёбга чиқариш имконини бермоқда.Улуғбек Тошкенбоев, Таълим инспекцияси бошлиғи
Изоҳ (0)