Шавкат Мирзиёев Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда содир бўлган отишма оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Владимир Путинга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Ўзбекистон раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатда шифо топишини тилади.
Ижевскда нима бўлди?
Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактабда отишма содир этилди, дастлабки маълумотларга кўра, яраланганлар борлиги, ўқувчилар ва ўқитувчилар эвакуация қилинаётгауи билдирилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, мактабда содир этилган отишма қурбонлари сони 13 кишига етди. Жумладан 8–15 ёш оралиғидаги беш нафар бола ҳалок бўлган. Яна 9 киши жароҳатланган.
Маълумотларга кўра, дарс пайтида қора кийимдаги номаълум эркак синфга бостириб кириб, болаларга қарата ўқ уза бошлаган. Мактаб директори яраланган ўқувчи билан бирга кабинетга кириб, яшириниб олишга улгурган.
Мактаб биноси атрофига тез ёрдам, полиция ва қутқарувчилар машиналари тўпланган. Болалар эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)