Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидаги чекка қишлоқларда контейнер тиббиёт масканлари иш бошлади. Бу ҳақда «Дарё»га туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Маълум қилинишича, контейнер тиббиёт масканлари туманнинг 6 та қишлоғида иш бошлаган.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

«Ана шундай тиббиёт масканларининг тўрттаси куни кеча ишга тушди. Улардан бири туманнинг ‘Қўрғонтош’ маҳалла фуқаролар йиғини Ўсмондара қишлоғида, кейингиси туман марказидан 200 км узоқликдаги ‘Ойбек’ маҳалласининг Арчазор аҳоли масканида, шунингдек ‘Чамбил’ маҳалласининг Авжун қишлоғида ҳамда Дархон қишлоқларида иш бошлаган», — дейди ахборот хизмати ходими Муроджон Амиров.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Шавкат Амировнинг маълумот беришича, бундай тиббиёт масканларида ҳам барча имкониятлар яратилиб, алоҳида тиббиёт ходимлари бириктирилмоқда.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

«Инсон қадри улуғланаётган юртда инсонлар саломатлиги биринчи ўринда бўлиши шарт. Туман марказидан узоқда жойлашган бу ҳудудлар аҳолисига сифатли тиббий ёрдам кўрсатилади. Бундай ишларимизни давом эттирамиз», — дейди туман ҳокими Зоир Алиқулов.

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Фото: Деҳқонобод тумани ҳокимлиги

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Дунё
Пабло Эскобар буйруғи билан портлатилган Boeing, «Невский экспресс» поездидаги теракт ва совет ҳукуматига қарши бошланган Слуцк қўзғолони. Кун хронологиясида 27 но...
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди