• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Эронда намойишчилар мамлакат олий етакчиси Хомейнийнинг ҳайкалига ўт қўйди (видео)

    Эронда ҳижобга ва ҳукуматга қарши норозилик акциялари доирасида намойишчилар олий етакчи Али Хомейнийнинг ўзи туғилиб-ўсган Машҳад шаҳридаги ҳайкалига ўт қўйди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

    Эронда 22 ёшли Маҳса Аминийнинг ўлимидан кейин бошланган норозиликлар бир ҳафтадан буён давом этмоқда. У ҳижобни «нотўғри» ўрагани учун ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган, сўнг полиция участкасидан касалхонага олиб кетилган ва у ерда вафот этган эди.

    Илк акциялар 16 сентябрь куни, қиз вафот этган куни бошланди. Ўшандан буён норозиликлар ўнлаб шаҳарларни қамраб олди. Уларнинг иштирокчилари баррикадалар қуриб олиб, «Диктаторга ўлим» ва «Аёл, ҳаёт, эркинлик» шиорларини баралла айтмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари акцияларни шафқатсизлик билан тарқатмоқда — ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, юзлаб кишилар жароҳатланди.

    Иран Human Rights ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти маълумотларига кўра, намойишлар чоғида камида 31 киши ҳалок бўлган.

    Норозиликлар бошлангач, Эрон ҳукумати интернетни чеклашга киришди, кейинроқ эса уни умуман ўчириб қўйди.

    Эрон президенти Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасидаги матбуот анжуманида «Эронда фикр билдириш эркинлиги» мавжудлигини, аммо тартибсизлик яратишга қаратилган хатти-ҳаракатлар номақбуллигини айтди.

    Эронда нималар бўляпти?

    Маҳса Аминий Теҳронга ўтган ҳафта келган ва акаси билан бирга метродан чиқаётганида ахлоқ полицияси томонидан ҳибсга олинган. Бунга унинг ҳижобни нотўғри ўрагани сабаб бўлган. 1979 йилги Ислом инқилобидан кейин эронлик аёллар учун ҳижоб тақиш мажбурий бўлиб келмоқда.

    Al Jazeera телеканали маълумотларига кўра, Эрон ҳукуматининг қиз юрак хуружидан вафот этгани ҳақидаги баёнотига қарамасдан, у туғилиб-ўсган Секкезе шаҳрида ҳамда Эрон ғарбидаги бошқа шаҳарларда кенг кўламли норозилик намойишлари бошланган. Одамлар маъмурий бинолар атрофида тўпланиб, ҳукуматга қарши шиорларни баралла айтган, баъзи аёллар эса бирдамлик белгиси сифатида ўз рўмолларини ечиб, осмонга отган. Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қизлар флешмоб уюштириб, ҳижобларини ёқиб юбормоқда ва сочларини кесиб ташламоқда.

    Эрон Ислом Республикаси Ҳуқуқ-тартибот кучлари Ибрат патрули («ахлоқ полицияси») — Эрон Ички ишлар вазирлиги назорати остидаги ҳуқуқ-тартибот органи. 2005 йилда алоҳида тузилма сифатида ажралиб чиққан. Ибрат патрули вазифаларига Эрон фуқаролари ва чет элликларнинг жамоат жойларида шариат бўйича муносиб кийиниб юришини таъминлаш киради.

    Аёлларнинг бошини ёпмай юриши, рўмол ёки ҳижобни нотўғри тақиши, авратни ёпмайдиган кийим кийиши, баъзи ҳолларда эса «бегона эркак билан яқиндан мулоқот қилиши» уларни ҳибсга олиш учун асос бўлиб ҳисобланади.

    Аввалроқ Эрон Маданият ва ислом вазирлиги аёлларнинг рекламаларда суратга тушишини тақиқлаганди, бу Эроннинг Домино компанияси бир аёл бошига рўмол шарф ташлаб, автомобилни бошқариб кетаётгани, сўнг эса шоколадли қиём билан қопланган музқаймоқни егани акс этган роликни чиқарганидан кейин юз берганди.

    Мавзуга доир: Эронда аёллар сочларини кесиб, ҳижобларини ёқиб юбормоқда. Ҳибсга олинган қизнинг вафотидан кейинги намойишлар давом этмоқда (видео)

    24.09.2022, 11:41   Изоҳ (0)   22388
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда сиртқи таълим талабалари сафарбар этилиши мумкин

    24.09.2022, 11:18

    Видео: Қурол кўтарган ҳолда эшикма-эшик юриб, референдум учун овоз йиғаётган россиялик аскарлар

    24.09.2022, 10:19

    АҚШ Афғонистонни НАТОдан ташқаридаги асосий иттифоқчи мақомидан маҳрум қилди

    24.09.2022, 09:45

    СССРдан қочиб кетган Олимпиада чемпионлари, «Литл-рок тўққизлиги»ни ҳимоя қилишга юборилган десантчилар ва минглаб зиёратчи ҳалок бўлган Маккадаги тиқилинч. Кун хр...

    24.09.2022, 09:30

    Зеленский босиб олинган ҳудудлар аҳолисини Россия сафарбарлигидан қочишга ва Украина томонига ўтишга чақирди

    24.09.2022, 09:16

    Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқини бекор қилишга чақирди

    24.09.2022, 00:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.