• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССРдан қочиб кетган Олимпиада чемпионлари, «Литл-рок тўққизлиги»ни ҳимоя қилишга юборилган десантчилар ва минглаб зиёратчи ҳалок бўлган Маккадаги тиқилинч. Кун хронологиясида 24 сентябрь

    24 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан икки карра Олимпиада чемпионларининг СССРдан қочиб кетиб, Швейцариядан сиёсий бошпана сўраши, 2 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган Маккадаги тиқилинч ва «Литл-рок тўққизлик»ни ҳимоя қилиш учун минглаб аскарларнинг юборилишига оид фактлар ўрин олган.

    «Россия қалбимизда»: нима сабабдан афсонавий фигурачилар СССРдан қочган эди?

    1979 йилда фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпиони Людмила Белоусова ва Олег Протопопов Швейцариядан сиёсий бошпана сўраб, СССРдан қочиб кетган эди. Улар ватан хоини деб эълон қилинган, собиқ ҳамкасблари эса хорижда улар билан кўришишдан бош тортган.

    Фото: «РИА Новости»

    24 сентябрь куни Олимпиадада кетма-кет иккита олтин медални қўлга киритган афсонавий совет фигурачилари Людмила Белоусова ва Олег Протопопов Швейцария бўйлаб гастролдан ватанига қайтмаган. Муз устидаги навбатдаги шоудан кейин улар кутилмаганда аэропортга эмас, балки маҳаллий полиция идорасига йўл олиб, сиёсий бошпана учун ариза ёзган.

    Машҳур спортчиларнинг илтимоси рад этилмаган ва улар Гринделвалд номли кичик шаҳарчага кўчиб ўтиб, ўша ерда машғулотларни бошлаган. Аммо чемпионларни ўз юртидан бош олиб кетишга нима мажбур қилган эди?

    Кутилмаган учрашув

    Олег Ленинградда катта бўлган, қамални бошидан ўтказган, онаси билан ўлиб кетишига бир бахя қолган ва 15 ёшида мусиқа мактабига қабул қилинмаганидан кейин фигурали учиш билан шуғулланишга жиддий киришган (бу жуда кеч ёш ҳисобланади). Бундан ташқари, армияга чақирилиб қолгани боис спортни йиғиштиришга тўғри келган — Протопопов флотга жўнатилган, у ерда йигит имкон бор вақтда конкида машқ қилган.

    Белоусова — уляновсклик таксичининг қизи — у ҳам анча кеч, 16 ёшида «Муздаги баҳор» фильмидан илҳомланиб фигурали учишга келган. Шундай қилиб улар турли йўллар билан спортда карьера қилишни бошлаган. У вақтларда жуфтлик билан учиш энди бошлангани боис, СССР чемпионатида Протопопов бошқа шериги — Маргарита Богоявленская билан иштирок этган.

    Бу вақтда Белоусова Москвада Кирилл Гулявев билан машқларга қатнаб юрган. Белоусова / Гуляев дуэти ҳеч қандай муҳим муваффақиятга эришмаган.

    1954 йилнинг кузида Людмиланинг ҳаётида туб ўзгариш содир бўлади. Дзержинский номидаги боғда ёш фигурачиларга инструктор лавозимида ишлаган қиз мураббийлар йиғилишига жўнатилган. Протопопов ҳам кутилмаганда Москвага «мураббийлар семинарига» йўл олган.

    Людмила ва Олег семинарда йиғилганлар учун муҳокама қилинган элементларда жуфт бўлиб музда ижор этишга мажбур бўлган. Кўп ўтмай тақдир уларни катокда бирлаштирган. «Қандайдир фигурачилар гуруҳи машғулотга келмаган ва бўш жой пайдо бўлган. Шунда бизни музда учишга таклиф қилишди», — дея эслайди спортчилар.

    Фото: «РИА Новости»

    Каток шу қадар кичкина бўлганида (9х9 метр) яккалик чиқишларида улар тасодифан тўқнашиб кетиб, бир-бирини туриб қолади ва инерсия сабаб ўзларининг биргаликдаги биринчи айланишини амалга оширади. Шундан кейин улар «қалдирғоч» машқини синхрон бажариб кўради ва томошабинлар орасида бўлган Ирина Голошапова исмли фигурачининг отаси жуфтликдан қанчадан бери бирга учишларини сўрайди. Фигурачиларнинг ўзлари ҳам узоқ йиллардан бери бирга муз учгандек ниманидир ҳис қилишган эди.

    Дастлабки муваффақиятсизликлар ва жуфт бўлиб учишдаги инқилоб

    Биргаликда иш бошлаган дуэтнинг мураббийлар борасида омади чопмаган. Спортчилар «ҳеч нарсага эриша олмайсанлар» деган биринчи мураббийининг ҳатто исмини айтишини ҳам истамаган. 1958 йилда жуфтлик ҳеч бир мураббий билан ишламасликка қарор қилган ва мустақил чиқишларини бошлаган.

    Мураббийсиз ўтган дастлабки йиллар оғир келган. Спортчилар 1958 йили Парижда ўтказилган жаҳон чемпионатида 13-ўринни эгаллаган ва Людмила йиқилиб тушган. 1959 йилги Европа чемпионати ҳам қониқарсиз якунланган: дуэт 12 ўрин ичида еттинчи бўлган.

    Шунга қарамай, 1959 йилги Европа чемпионатидан кейин улар эътиборга тушган ва ўсишни бошлаган. СССР биринчилигида жуфтликни қарсаклар остида кузатишган — Белоусова ва Протопопов дастурни яхши якунлаб, кумуш медални қўлга киритган.

    Фото: «РИА Новости»

    Шундан бошлаб Белоусова ва Протопопов атлетизм ва муздаги нозик элементларни ўзида бирлаштирган услубларини яратишни бошлаган. Бир неча йил ичида спортчилар керакли тажрибани тўплаб, биргаликдаги жисмоний тайёргарлигини яхшилаган.

    Фигурачилар тўрт карра жаҳон ва Европа чемпиони бўлган, шунингдек, 1964 ва 1968 йилги Олимпиада ўйинларида ғалаба қозонган. Аммо орадан олти йил ўтгач, жуфтлик пастга кета бошлаган, СССР фигурали учиш раҳбарияти уларни совуққонларча рўйхатлардан чиқаришни бошлаган.

    Белоусова ва Протопопов, албатта, буни ёшлари билан боғлаган (йигит — 37, қиз — 34 ёшда эди), бироқ улар Олимпиада ўйинларида иштирок этишларига умид қилган. Аммо раҳбариятнинг бошқа режалари бор эди.

    «Биринчилик Роднинан / Уланов жуфтлигига, иккинчи ўрин эса Смирнова / Сурайкин жуфтлиги қўлга киритди. Биз учинчиликка умид қилардик. Аммо бизни ўйлашмади ҳам: бронза Германия жамоасига ваъда қилинганди, немислар эса СССР позицияси кучсиз бўлган яккалик бахсларида Сергей Четверухинни қўллаб-қувватлашга рози бўлган. Алида оддий кўрингани билан, бизни сотишга эди», — дейди Протопопов.

    СССРдан қочиш

    Давлатга бўлган хафагарчилик тўпланиб борган. Икки карра Олимпиада чемпионлари ички мусобақаларда ҳакамлар ўзларининг балларини қасддан пасайтирмоқда деб ҳисоблаган. Шундай қилиб 1970 йилги СССР чемпионатида жуфтлик 4-ўринни эгаллаган ва терма жамоада киритилмаган. Ўшанда уларга қўйилган баҳога томошабинлар ҳам норозилик билдирган.

    1972 йилда Белоусова ва Протопопов СССР биринчилигида охирги маротаба иштирок этган ва профессионал спортдан кетиб, Ленинграддаги муз устида балетда чиқишларини бошлаган. Улар тез-тез хорижга гастролга бориб турар ва ўша вақтлар учун ақл бовар қилмас гонорарларни оларди. Бироқ пулларнинг катта қисмини «Госконцерт»га бериш лозим эди. Масалан, Нью-Йоркдаги чиқишлари учун фигурачиларга 10 минг доллар тўлашган, улар эса 9947 долларни давлатга топширган.

    Қайсидир онда дуэт ўз меҳнатлари қадрланадиган бирор давлатга қочиш фикрига келган. 1979 йилнинг 24 сентябрида Швейцарияда якунланган гастролдан кейин жуфтлик сиёсий бошпана сўраган. Уларнинг ёнида костюмлар учун тикув машинаси, керакли китоблар ва машғулотлари тасвирланган видеоплёнка бор эди.

    Бу воқеадан кейин Белоусова ва Протопопов ватан хоини деб эълон қилинган. Улар Россияга орадан 24 йил ўтгач 2003 йилдагина келган. 2017 йилда Белоусова саратондан вафот этган.

    Фото: «РИА Новости»

    Минглаб инсонлар қурбон бўлган Маккадаги тиқилинч

    2015 йилнинг 24 сентябрь куни Макка яқинидаги Мино водийсида зиёратчиларнинг тўпланиб қолиши оқибатида юзага келган тиқилинч туфайли 2121 кишига ҳалок бўлган. Шу куни Мино водийсида жойлашган Жамарот — Шайтонга тош отадиган жойга олиб борувчи ва ундан қайтиладиган йўлда, ҳожиларнинг тирбандлиги натижасида одамлар бир бирларини бехос сиқиб ташаш ҳолати вужудга келади.

    Фото: EPA

    Саудия Арабистонида ўзбекистонлик ҳожиларга хизмат кўрсатувчи ишчи гуруҳ берган маълумотга кўра, ҳодиса юз берган пайтда ўзбекистонлик ҳожилар Муздалифа водийсидан Минога қайтаётган бўлган. Ўзбекистонлик ҳожилар ҳеч қандай талафот кўрмаган.

    Тиқилинч маҳаллий вақт билан соат 09:00 да, иккита катта зиёратчилар оқими икки кўчанинг қўшилиши натижада пайдо бўлган кичик майдонда тўпланиши натижасида юзага келган. Кўчалардан чиқаётган зиёратчилар ҳалокатли чорраҳада сиқиб қолганларни босиб ўтган, одамлар йиқилиб, бўғилишдан ҳушларини йўқотган ва оёқ остида қолган.

    «Бу жуда даҳшатли ҳолат эди, оёқ остида инсонлар жасадлари ётарди, орқадан итарганлар уларнинг устига йиқилар, ваҳима бошланганди», — дейди Минодаги воқеага гувоҳлардан бири.

    Фото: EPA

    Саудия Арабистондаги тиқилинч подшоҳлик ҳукумати томонидан ўрнатилган тош отиш маросимини ўтказишнинг сменали жадвалига риоя этилмагани натижасида юзага келган. Аввалига фожиа гувоҳларининг ўзлари ушбу версияни илгари сурган, кейинроқ расмийлар ҳам шуни тасдиқлаган.

    Саудия ҳукумати барча зиёратчиларга ўз гуруҳи билан ибодатларни навбати билан амалга ошириши учун жадвалларни тарқатган. «Фожиа африкалик зиёратчилар жадвалга риоя қилмагани ва минглаб мусулмонлар тўпланиб, ўзлари учун белгиланмаган вақтда маросимга келгани оқибатида содир бўлди», — дейди яна бир гувоҳ.

    Подшоҳлик ҳукуматининг баёнотига кўра, фожиа оқибатида 30 дан ортиқ давлатнинг фуқаролари ҳалок бўлган. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги 769 киши ҳалок бўлганди, 934 киши жароҳатланганини айтган. Бошқа ҳисоб-китобларга кўра, 1633 киши ҳалок бўлган. Эрон давлат ахборот агентлиги эронлик 130 нафар зиёратчи ўлганини маълум қилган. Ўша кунги воқеада энг кўп Нигерия, Чад ва Сенегалдан келган зиёратчилар ҳалок бўлган. ҳалок бўлганлар орасида Покистон парламентининг собиқ аъзоси Асад Муртоза Ғилоний ҳам бўлган. 1000 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.

    Фото: EPA

    Саудия Арабистони 2015 йилнинг 26 сентябридан бошлаб ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумотларни эълон қилмаган. 19 октябрь куни Associated Press агентлиги ўз ҳисоб-китобларига таяниб, фожиада камида 2110 киши ҳалок бўлганини билдирган.

    «Литл-Рок тўққизлиги»: қандай қилиб ўқувчилар ирқчиликка қарши курашган эди?

    1957 йили Арканзас штатида тўққиз нафар қора танли ўсмир илк бор оқ танлилар ўқийдиган мактабга қабул қилинган ва бунинг ортидан кўплаб норозилик намойишлари ҳамда қуролли тўқнашувлар юзага келган эди. 1868 йилда АҚШ Конституциясига 14-ўзгартириш киритилган бўлиб, унга мувофиқ АҚШда туғилган ҳар қандай инсонга мамлакат фуқаролиги берилади ва у барча қатори қонун олдида баробар. Шунга қарамай, қора танли халқ камситиб келинган.

     

    1957 йили Литл-Рок шаҳрида тўққиз нафар қора танли ўсмир Америка таълим муассасаларида десеграгация режасига кўра, оқ танлилар ўқийдиган мактабга қабул қилинган.

    1957 йили Литл-Рок шаҳрида тўққиз нафар қора танли ўсмир Америка таълим муассасаларида десеграгация режасига кўра, оқ танлилар ўқийдиган мактабга қабул қилинган.
    Фото: Getty Images

     

    Дарснинг биринчи кунида штат губернатори Орвал Фобус қора танлиларни мактабга киритмаслик учун Миллий гвардия аскарларини юборган. Мазкур ҳолат норозиликларни келтириб чиқариб, оқибатда ўсмирларни «Литл-Рок тўққизлиги» деб атай бошлашган.

    Дарснинг биринчи кунида штат губернатори Орвал Фобус қора танлиларни мактабга киритмаслик учун Миллий гвардия аскарларини юборган. Мазкур ҳолат норозиликларни келтириб чиқариб, оқибатда ўсмирларни «Литл-Рок тўққизлиги» деб атай бошлашган.
    Фото: AP Photo

     

    Бу вақтга келиб АҚШнинг кўплаб штатларида сегрегация тақиқланган. Шунга қарамай, алоҳида штатларда ушбу қадамлар қаттиқ қаршиликка учраган. Олий суднинг десегрегация бўйича қароридан уч йил ўтиб, у Арканзар маркази Литл-Рокда амалга киритилиши керак эди.

    Бу вақтга келиб АҚШнинг кўплаб штатларида сегрегация тақиқланган. Шунга қарамай, алоҳида штатларда ушбу қадамлар қаттиқ қаршиликка учраган. Олий суднинг десегрегация бўйича қароридан уч йил ўтиб, у Арканзар маркази Литл-Рокда амалга киритилиши керак эди.
    Фото: Getty Images

     

    Ўқувчилар 19 кун давомида мактабга кира олмасдан, уйларида қолишга мажбур бўлган

    Ўқувчилар 19 кун давомида мактабга кира олмасдан, уйларида қолишга мажбур бўлган
    Фото: Getty Images

     

    АҚШ президенти Дауйт Эйзенхауэр штатнинг Миллий гвардия аскарларини федерал бўйсунувга ўтказиб, Литл-Рокка болаларни ҳимоя қилиш учун ҳаво-десант дивизиясини юборган.

    АҚШ президенти Дауйт Эйзенхауэр штатнинг Миллий гвардия аскарларини федерал бўйсунувга ўтказиб, Литл-Рокка болаларни ҳимоя қилиш учун ҳаво-десант дивизиясини юборган.
    Фото: Getty Images

    1957 йилнинг 24 сентябрь куни шаҳарга Кентукки штати Форт-Кемпбелла шаҳридаги 101-ҳаво-десант дивизиясининг 1,2 минг аскари жойлаштирилган ва улар мактабгача бўлган йўл ҳамда коридорларни ҳимоялаган.

    1957 йилнинг 24 сентябрь куни шаҳарга Кентукки штати Форт-Кемпбелла шаҳридаги 101-ҳаво-десант дивизиясининг 1,2 минг аскари жойлаштирилган ва улар мактабгача бўлган йўл ҳамда коридорларни ҳимоялаган.
    Фото: Getty Images

     

     

    Охир-оқибат ўсмирлар барибир мактабга кирган, бироқ синфдошлари томонидан камситилган. Шунга қарамай, «тўққизлик» ўқишни давом эттиришга қарор қилган

    Охир-оқибат ўсмирлар барибир мактабга кирган, бироқ синфдошлари томонидан камситилган. Шунга қарамай, «тўққизлик» ўқишни давом эттиришга қарор қилган
    Фото: Getty Images

     

    Литл-Рок Марказий мактаби яқинида ўсмир қора танли ўқувчи кўринишидаги тулумни калтакламоқда. 1957 йилнинг октябрида 75 нафарга яқин ўқувчи қора танлилар билан бирга ўқишга қарши норозилик намойишига чиққан.

    Литл-Рок Марказий мактаби яқинида ўсмир қора танли ўқувчи кўринишидаги тулумни калтакламоқда. 1957 йилнинг октябрида 75 нафарга яқин ўқувчи қора танлилар билан бирга ўқишга қарши норозилик намойишига чиққан.
    Фото: AP Photo

     

    Натижада шаҳардаги барча мактаблар ўқув йили давомида деярли ёпилган, 3,6 минг ўсмир узоқ вақт таълим ололмаган. Бу эса жамиятда янада катта бўлинишни ҳосил қилган

    Натижада шаҳардаги барча мактаблар ўқув йили давомида деярли ёпилган, 3,6 минг ўсмир узоқ вақт таълим ололмаган. Бу эса жамиятда янада катта бўлинишни ҳосил қилган
    Фото: Getty Images

     

    Тўққиз нафар ўсмир 1958 йилнинг августида Оқ уйга экскурсияга таклиф этилган

    Тўққиз нафар ўсмир 1958 йилнинг августида Оқ уйга экскурсияга таклиф этилган
    Фото: Getty Images

     

    1957 йилги воқеаларнинг барча иштирокчилари олий маълумотга эга бўлган, аксарияти жамоат ташкилотлари ва педагогика соҳасида карьера қилган. 1999 йилда АҚШ президенти Билл Клинтон уларни АҚШнинг олий фуқаролик мукофоти — Конгресс олдин медали билан тақдирлаган.

    1957 йилги воқеаларнинг барча иштирокчилари олий маълумотга эга бўлган, аксарияти жамоат ташкилотлари ва педагогика соҳасида карьера қилган. 1999 йилда АҚШ президенти Билл Клинтон уларни АҚШнинг олий фуқаролик мукофоти — Конгресс олдин медали билан тақдирлаган.
    Фото: Getty Images

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Унаштирилган қизининг синглисига уйланган Лев Толстой, ядровий қуролни тақиқлашни талаб қилиб Оқ уй қаршисида очлик эълон қилган олим ва Финляндиядаги коллежда оммавий қотиллик. Кун хронологиясида 23 сентябрь

    24.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   62592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский босиб олинган ҳудудлар аҳолисини Россия сафарбарлигидан қочишга ва Украина томонига ўтишга чақирди

    24.09.2022, 09:16

    Туркия БМТ Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқини бекор қилишга чақирди

    24.09.2022, 00:26

    Польша, Ирландия ва Болтиқбўйи давлатлари Россияга қарши Европа санкцияларини кенгайтиришни таклиф қилмоқда

    23.09.2022, 23:56

    НАТО «сохта» референдумларга жавобан Украинага бўлган ёрдамни кучайтиришга ваъда берди

    23.09.2022, 23:36

    Германия Украинага қўшимча равишда олтита Гепард зенит қуролларини юборди

    23.09.2022, 23:22

    Зеленский Исроилнинг Украинага нисбатан сиёсатидан ҳайратда қолганини билдирди

    23.09.2022, 23:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мисрда бўлиш қоидаларини бузгани сабабли 5 нафар ўзбекистонлик ушлаб турилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 19:56

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    Реклама | 13 май, 19:30

    Бой одамлар экологик ҳалокатни яқинлаштиради — тадқиқот

    Дунё | 13 май, 19:50

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    Лайфстайл | 13 май, 19:40

    НАТО собиқ бош котиби Трампга қарши туриш учун клуб тузишга чақирди

    Дунё | 13 май, 19:30

    Максим Шацких “Андижон” бош мураббийи этиб тайинланди

    Спорт | 13 май, 19:29

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Қозоғистонда онасидан айрилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди 

    Ўзбекистон | 13 май, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.