Мазали сабзавотли салат фойдали хусусиятларга эга. Уни таомлар билан бирга истеъмол қилишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- бақлажон — 2 дона
- зайтун ёғи — 4 қошиқ
- туз — таъбга кўра
- мурч — таъбга кўра
- черри помидори — 300 г
- қизил пиёз — 1 дона
- булғор қалампири — 1 дона
- кўкатлар— бир неча боғ
- лимон — 1 дона
- асал — 1 қошиқ
- зираворлар — таъбга кўра
- Бақлажонни ўртача бўлакларга бўлиб олинг. Унга 2 қошиқ зайтун ёғи, туз ва мурч қўшиб аралаштиринг.
- Бақлажонларни фольга қоғозига солиб печда тахминан 200 даража ҳароратда, 25 дақиқа давомида пиширинг.
- Черри помидорларини ярмига ёки чорак қисмга бўлинг, пиёз ва булғор қалампирини майда қилиб кесинг. Кўкатларни ҳам тўғраб олинг.
- Лимонни иккига бўлиб, икки қошиқ шарбатини сиқиб олинг. Унга икки ош қошиқ ёғ ва асал қўшинг.
- Пиширилган бақлажонни помидор, пиёз ва кўкатлар билан аралаштиринг. Салатга туз, зиравор қўшинг ва аралаштиринг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)