Дуккакли маҳсулотлар таркибига кирувчи нўхат ва гўшт таомнинг янада мазали бўлишини таъминлайди. Ушбу таомга ўзингизга ёққан сабзавотлар ва кўкатларни қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- қуритилган нўхат — 250 г
- сув — 2 500 мл ва таомнинг ичига солиш учун
- лаҳм мол гўшти — 300-350 гр
- пиёз — 1 дона
- ўсимлик ёғи — 2 қошиқ
- томат пастаси — 1 қошиқ
- туз — ярим қошиқ
- шакар — ярим қошиқ
- майдаланган зира — 1 қошиқ
- мурч — ярим қошиқ
- майдаланган қалампир — ярим қошиқ
- Нўхатни совуқ сувга солинг ва шу тарзда 12 соатга қолдиринг. Кейин совуқ сувни тўкиб ташланг.
- Нўхатларни идишга солинг ва унга 2,5 литр сув қўшинг. Юқори оловда қайнатиб олинг, сўнгра паст оловда тахминан бир ярим-икки соат қайнатиб олинг.
- Гўштни кичик ёки ўрта бўлакларга, пиёзни эса майда бўлакларга бўлиб олинг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздириб олинг. Пиёзни юмшоқ бўлгунга қадар бир неча дақиқа қовуринг.
- Унга гўштни қўшинг ва аралаштириб, тахминан 5 дақиқа давомида қовуринг.
- Томат пастасини товага солинг ва ҳамма нарсани аралаштириб, яна 2-3 дақиқа давомида пиширинг.
- Қовурилаётган маҳсулотларга нўхат, туз, шакар, зира, мурч ва қалампир қўшинг. Сўнгра иссиқ сув қуйинг.
- Таомни қайнагандан кейин ўртача оловда 40-60 дақиқа давомида пиширинг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)