Ушбу хамиртурушсиз пишириқлар татар ва бошқирд таоми ҳисобланади. Улар пирожкага қараганда анча осон тайёрланади ва мазали таъмга эга.
Керакли масаллиқлар:
- сув — 150 мл
- туз — таъбга кўра
- ун — 300 г
- картошка — 1 500 г
- пиёз — 1 дона
- сариёғ — 100 г ва яна 2 қошиқ
- сут — 150 мл
- Илиқ сувни бир чимдим туз билан аралаштиринг. Унни солиб қаттиқ, силлиқ хамир ҳолатига келтиринг. Думалоқ ҳолатга келтиринг, сочиқ билан ёпинг ва 20-30 дақиқага қолдиринг.
- Картошкани тозалаб майдаланг ва пишгунига қадар тузли сувда қайнатиб олинг.
- Пиёзни майда бўлакларга кесиб олинг ва 2 ош қошиқ сариёғда жигарранг тусга киргунча қовуринг.
- Тайёр картошкани эзиб олинг ва пюре ҳолатига келтиринг. Устига қовурилган пиёз ва илиқ сут, туз қўшинг.
- Хамирни 8-10 та тенг бўлакларга бўлинг, ҳар бирини товангизнинг ўлчамига қараб юпқа қилиб ёйинг.
- Кистибиларни қуруқ, олдиндан қиздирилган идишда пуфакчалар пайдо бўлгунча ҳар томондан бир дақиқа давомида пиширинг.
- Ҳар бир хамирнинг ярмига пюрени ёйиб, тўлдиринг ва хамирни ярмидан букланг. Эритилган сариёғ билан кистибиларни мойланг.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)