Садир Жапаров БМТ Бош Ассамблеяси сессиясига учган самолётни 1-рақамли бортга айлантирмоқчи. Bombardier Global Express XRS бизнес-класс лайнерини лизинг асосида харид қилиш режалаштирилган.
Аввалроқ интернетда Садир Жапаровнинг Нью-Йоркка учиб-қайтиши Қирғизистон бюджетига 200 минг еврога тушгани ҳақида маълумот пайдо бўлган эди. Президент матбуот котибининг сўзларига кўра, делегация АҚШга бепул – тест режимида учган. Қирғизистон томони фақат ёқилғи нархини тўлаган.
Самолётнинг аниқ нархи эълон қилинмаган, аммо мутахассислар уни қуйидагича баҳолашмоқда: «Агар самолётнинг ишлаб чиқарилган йили 2005 йил бўлса — 10 миллион доллар. Агар 2012 йил бўлса — 17 миллион доллар».
Изоҳ (0)