22 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Иккинчи жаҳон урушида 100 мингга яқин яҳудийнинг ҳаётини сақлаб қолган швециялик дипломатга АҚШ фахрий фуқаролигининг берилиши ҳамда Аламаба штатида қарийб 50 кишининг умрига зомин бўлган энг йирик темир йўл ҳалокатига оид фактлар ўрин олган.
«Отиб ташладик уни, жуда кўп нарсани билар экан». «КГБ» деворлари ортида йўқолган афсонавий дипломат Валленберг
Москва шаҳридаги Мешанский туман суди Холокост вақтида ўн минглаб венгриялик яҳудийларни қутқариб қолган ва «КГБ» деворлари ортида бедарак йўқолган дипломат Рауль Валленбергнинг жияни Мари Дюпнининг даъвосини рад этган. Ярим асрдан ортиқ вақт давомида унинг тақдири ва ўлими ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган. Унинг қариндошлари ҳақиқатни билишга қизиққан, аммо ФҚБ Сталин давридаги тарихий сирларни очиш ниятида эмаслиги билдирган. 1981 йилнинг 22 сентябрь куни АҚШ Конгресс Рауль Валленбергга мамлакатнинг фахрий фуқаролигини бўлган. Дипломатга қадар бу каби шарафга фақатгина Уинстон Черчилл сазовор бўлган.Оқкўнгил швед
«Ярми Валленберг ва ярми яҳудий бўлган мен каби инсонни синдириб бўлмайди», — деган Рауль ўзи ҳақида. У Швециядаги бадавлат ва нуфузли оилада дунёга келган. Отаси 1930 йилларда Туркияда элчи бўлган. Ёш Валленберг у ерга бориб, нацистлар Германиясидан қочиб келган яҳудийлари билан танишиб қолган. Уларнинг хотиралари шведни ҳайратга солган.
1944 йилда Рауль Валленберг бобоси каби дипломатик хизматга боради. У Швециянинг Будапештдаги дипломатик ваколатхонасини биринчи котиби этиб тайинланади. Валленберг алоҳида намунали швет паспортларинининг жорий этилиши ортида турган. Жозибали рамзлар борасида немис ва венгер бюрократиясининг камчиликларидан хабардор бўлиб, ўртасидаги Швеция герби туширилган ёрқин кўк-сариқ паспортларни чоп этиш ва уларга кўплаб имзо ҳамда муҳрлар босиш бўйича кўрсатма берган. Ушбу ҳужжатлар ёрдамида яҳудийлар ҳеч қандай тўсиқчи мамлакатни тарк эта олган.
Валленберг Венгрия Ташқи ишлар вазирлигини ўзига 4,5 мингта хавфсизлик паспортларини беришига кўндирган. Амалда эса у мазкур квотани уч баробарга ошириб юборган. Уруш охирига келиб, вазият жуда оғирлашгач, Валленберг бу турдаги паспортларни ўзининг имзоси билан тақдим этувчи оддий режимга ўтган. Тартибсиз даврда бу ҳам ёрдам берган. Ҳужжатлардан ташқари, швециялик дипломат яҳудийлар яшириниши учун уйларни ижарага олган ва уларни егулик ҳамда дорилар билан таъминлаб турган.
Валленберг кўпроқ одамларни қутқариб қолиш учун ҳатто таҳдидлардан ҳам фойдаланган деган версиялар ҳам бор. Нацист ҳарбий хизматчиларга у қарийб 100 минг яҳудий яшайдиган Будапешт геттосини йўқ қилса, ҳарбий жиноят дея жавобга тортишини айтиб, қўрқитган. Швед Гитлернинг буйруғига қарамай, уларни бу ишни бажармасликка кўндирган. Валленберг томонидан қутқариб қолинган инсонлар сони ҳеч қачон аниқ кўрсатилмаган, аммо тахминларга кўра, ўнлаб минг кишидан ошади. Урушга қадар Венгрияда 800 минг яҳудий яшаган бўлса, уларнинг 204 минги омон қолган.
Бедарак йўқолган
1945 йилнинг 13 январида Будапештга «қизиллар армияси» кириб келган. Тўрт кундан кейин эса швециялик дипломат ҳайдовчиси Вилмош Лангфелдер билан бирга изсиз йўқолади. Адабиётчи ва тарихчи Лев Безименский ўзининг «Будапешт миссияси: раул Валленберг» китобида швециялик дипломат билан содир бўлган воқеани қуйидагича таърифлайди: «Валленбергнинг совет ҳарбийлари билан илк учрашуви 1945 йилнинг январида, совет армияси Будапештнинг қарийб бутун шарқий қисмини эгаллаганида содир бўлган», — деб ёзади тарихчи.
1945 йилнинг 14 январь куни 151-ўқчилар дивизиясининг сиёсий бўлими бошлиғи Валленберг ҳамда унинг ҳайдовчиси етиб келгани ҳақида маълумот берган. 17 январь куни мудофаа халқ комиссарининг ўринбосари армия генерали Николай Булганин Иккинчи Украина фронти қўмондонига қуйидаги шифрланган кўрсатмани юборади: «Будапешнинг шарқий қисмидаги Бенсур кўчасида аниқланган Валленберг ҳибсга олинсин ва Москвага етказилсин. Тегишли кўрсатмалар ‘Смерш’ контрразведкасига берилди». 25 январь куни Булганинга ҳисобот келган: «Ҳибсга олинган Валленбер 25.01.45 куни юборилди. Конвой бошлиғи капитан Зинков М.Н.».
6 февраль куни Валленберг ва унинг ҳайдовчиси СССР ДХХКнинг Москвадаги ички қамоқхонасига ҳарбий асир сифатида жойлаштирилган. Изларни йўқотиш учун совет ҳукумати Будапештдаги ўз назорати остида бўлган «Радио Кошут»дан фойдаланиб, ёлғон маълумотлар тарқатган. 1945 йилнинг 8 март куни унда Рауль Валленберг Будапештдаги кўча отишмаларида ҳалок бўлганини эълон қилган.
Шунга қарамай, Швеция ўз фуқаросининг қаерда эканини аниқлаш бўйича СССРга бир нечта сўров юборган, аммо совет ҳукумати Валленберг ҳақида маълумотга эга эмаслигини жавоб қилган. 1947 йилда СССР ички ишлар вазирининг ўринбосари Андрей Вишинский швециялик дипломати мамлакатда эмаслигини расман маълум қилган.
Очиқ маълумотларга кўра, 1950 йиллар бошларида қайтган ҳарбий асирлар Валлбергни Москва қамоқхоналарида кўрганини айтган. Шу асосда Швеция янги сўровларни юборган ва 1957 йилда бошқа жавоб олган. Унда 1947 йилнинг 17 июль санаси қайд этилган қўлёзма кўрсатилган бўлиб, «маҳбус Валленберг ўтган кеча камерасида вафот этди» дейилган.
2000 йилда Россия Бош прокуратураси Валленберг ва унинг ҳайдовчиси Вилмош Лангфелдернинг реабилитацияси бўйича қарор қабул қилган. Шу билан бирга, идора швецияликнинг «КГБ» идорасида бўлгани ва унинг ўлими сабабини очиқламаган.
«Ўрганишлар давомида Валленберг ва Лангфелдернинг ҳибсга олиниш сабабли, қайси қамоқхонада сақлангани, ўлими, жиноят иши материаллари, ҳисбга олинган ёки ҳарбий асирларнинг шахсий буюмларини топилмади», — дейилади Бош прокуратура қарорида.
Кўрсатилишича, хориж фуқароси СССРга қарши урушмаган нейтрал давлатнинг дипломатик иммунитетига эга бўлса-да, ҳарбий асир сифатида ҳибсга олинган. Улар жосусликда гумонланган. Аммо Валленбергнинг қариндошлари Бош прокуратура текширувидан қониқмаган.
2010 йилда америкалик тарихчилар Сюзан Бергер ва Вадим Бирштейн СССРнинг Валленберг 1947 йил 17 июлда инфарктдан ўлгани борасидаги баёнотини ёлғон деб атаган. Олимлар ўз хулосасини ФҚБ Марказий архивидан қўлга киритган янги маълумотларига таяниб билдирган. Аниқланишича, 1947 йилнинг 23 июль куни СССР Давлат хавфсизлик вазирининг 3-бош бошқармаси 4-бўлими бошлиғи (ҳарбий контрразведка) Сергей Карташов 16 соат давомида «7-рақамли маҳбус», шунингдек, Вилмош Лангфелдер ва Шандор Катонни сўроқ қилган. Лангфелдер Валленбергнинг ҳайдовчиси бўлган. ФҚБ архивчилари «7-рақамли маҳбус» Рауль Валленберг бўлиши керак.
Сталиннинг шахсий кўрсатмасига биноан
Тарихчи Лев Безименский кўплаб юқори мартабали амалдорлар ва гувоҳларга таяниб, Валленберг «доҳий»нинг шахсан буюруғи билан ўлдирилган деган қарорга келган.
«Асосий иш кўрувчи шахс Сталин бўлган. Иличеевнинг (Совет Иттифоқи Коммунистика партияси Марказий қўмитаси котиби) сўзларига кўра, унинг сейфида Валленбернинг сўроқлари келтирилган протоколлар ётгани бежиз эмас. Раҳнамонинг яҳудийларга боғлиқ швед бўйича ўз режалари бўлган… 1947 йилда Исроил давлат сифатида ташкил этилиши аниқ бўлиб қолди. Валленберг ортиқча юкка айланган. Исроил билан қалин муносабатларни ўрнатмоқчимиз, яҳудийлар қутқарувчиси эса — бизнинг қамоқда. Озод этиш керак? Балки уни оғдириб кўриш керакдир? Улар ўзларини ўзлари чорасиз аҳволда қолдирди: Валленберг мавжуд бўлмаслиги керак. Яковлев 1989 йилда Крючков билан суҳбатини менга берди. У ҳеч қандай шубҳасиз қуйидаги сўзларни айтган: ‘Биз уни отиб ташладик, жуда кўп нарса билар эди’. Ўзим ҳам Крючков билан гаплашишга қарор қилдим. У ўз гапларини тасдиқлади ва қўшимча қилди: ‘Яхши одам эди… тарихимизнинг мудҳиш хатоси’ », — дейди Безименский.
Энг йирик темир йўл ҳалокатларидан бири
1993 йилнинг 22 сентябрь куни Алабама штатининг Мобил шаҳри яқинида энг йирик темир йўл ҳалокатларидан бири содир бўлганди. Шу куни соат 02:45 да дарёда сузиб кетаётган кема тўхташга улгурмай, темир йўл кўпригининг таянчига, кейин эса марказий қисмида урилган. 84 йиллик кўприк зарбага бардош берган.Аммо бахтсиз ҳодиса шу билан тугамаган. Маълум бўлишича, аввал бошидан кўприк ҳаракатланувчан бўлиши режалаштирилган. Худди Санкт-Петербургдаги «Дворсовский» кўприги каби эмас, балки айланадиган. Big-Баю-Канотдан ўтган кўприкнинг бурилишига хизмат қиладиган механизм охирига етмаган, натижада марказий ферма фақат ишқаланиш кучи ҳисобига осилиб турган.Кеманинг иккичи зарбаси оқибатида у бир метрга силжиб кетган. Рельслар қаттиқ эгилган, аммо узилмаган. Айнан шу сабабли семафор ишламай қолган ва қизил чироқ ёнмаган: рельс занжирига зарар етмаган. Ичида 220 нафар йўловчиси бўлган Sanset Limited трансконтинентлар поезди кўприкдан тахминан 8 дақиқа ичида ўтиб олиши керак эди.
Соат 02:53 да соатига 116 километр тезликда ҳаракатланган поезд тўғри сувга тушиб кетади. Бош вагон қарийб қирғоқнинг нарги тарафига қадар учиб борган. Ундан кейинги иккита вагон ҳам сувга қулаган бўлиб, улардан бири бир зумда сув остига чўкиб кетган. Поезднинг дизель ёнилғиси дарёга тўкилиб, ёнғин чиққан. Бунинг устига ботқоқсимон Big-Баю-Канот аллигатор ва илонларга тўла бўлган.
Қутқарув гуруҳи соат 04:25 да етиб келган. Йўловчилар мустақил сузиб чиқишга уринган, бироқ кўпчилик чўкиб кетган. Фожиа оқибатида жами 47 киши ҳалок бўлган, уларнинг беш нафари поезд бригадаси аъзоларидир.
Аниқланишича, ҳалокат тергови давомида ушбу воқеа умуман содир бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Поезд Янги Орлеанда кондиционер тизимини таъмирлаш учун тўхтаган. Агарда шу тўхташ бўлмаганида Sanset Limited кема кўприкка урилишидан 20 дақиқа олдин ундан ўтиб кетган бўларди.
«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.
Изоҳ (0)