Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ҳозирда кўплаб иш изловчиларни кунлик ишлар жалб қилмоқда, чунки бундай иш турларида маошни бир ой кутиш шарт эмас, кун охирида олиш мумкин. Бу ҳақда «Дарё»га HeadHunter хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўз навбатида, иш берувчилар ходимлар учун мослашувчан тўлов шартларини таклиф қилишга тайёр.

Асосан, бундай шартлар курьерлар ва ҳайдовчиларга тақдим этилади — ҳозирда бу касблар энг талабгир ҳисобланади.

Улардан ташқари теримчилар, усталар, юк кўтарувчилар, кассирлар, ошпазлар, официантлар, промоутерлар, флористлар ва бошқалар кунлик бандликни афзал кўрмоқда.

Уларнинг бир кунлик даромади 70 минг сўмдан 450 минг сўмгача бўлиши мумкин.

Аксарият иш таклифларида иш изловчининг тажрибаси ёки олий маълумотли бўлиши ҳам шарт эмас. Бунинг учун ўз вақтида ишни бажариш ва масъулиятли бўлиш кифоя.

Бундан ташқари, барча бўш иш ўринларининг ярмидан кўпи (58 фоиз) мослашувчан жадвални таклиф қилади. Бу бандликни асосий иш билан бирлаштириш учун ажойиб имкониятдир.

Аввалроқ Ўзбекистонда пахта терими отрядларига қарийб 2 млн нафар теримчи бириктирилгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ

Ахмаджон Жабборов

23 сентябр, 15:02

Олдин иш ўринларини яҳшилаб таминлаб қўйинглар кегин ёзинглар. Ҳамма жойни корупция босиб ётибди. Гуёки сизлар беҳабарси

Асосий янгиликлар