Uzbekistan Airports расмий сайтида онлайн табло ишга туширилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энди «www.uzbairports.uz» орқали Ўзбекистоннинг барча 11 халқаро аэропортларида мунтазам халқаро ва ички рейсларнинг жўнаб кетиш/келишларини кузатиш имкони пайдо бўлди.
Йўловчилар ва кутиб олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар бир рейс ҳақида онлайн таблода реал вақт режимида қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
- сана;
- вақт;
- парвоз рақами;
- авиакомпания номи;
- йўналиш;
- терминал;
- бортга чиқиш эшиги;
- парвоз ҳолати (жўнаб кетган тақдирда);
- лента рақами ва багажни қабул қилиш вақти (келишда).
Uzbekistan Airports веб-сайтида онлайн табло яратилиши аэропорт фаолиятининг асосий жараёнларини рақамлаштириш мақсадида IT-инфратузилмасини яратиш босқичларидан бири, — дейилади хабарда.
Аввалроқ Тошкент аэропортида терминаллараро бепул автобус қатнови йўлга қўйилгани, Ўзбекистондаги аэропортларнинг умумий фойдаси маълум бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)