Грузиянинг Кутаиси шаҳрида жойлашган «Грузия банки» филиалида қуролланган босқинчи одамларни гаровга олди, деб хабар бермоқда «Рустави 2».
Жиноятчи икки миллион доллар талаб қилган. У талабини бажаришлари учун уч соат вақт берган.
Грузия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, босқинчининг қўлида 12 киши гаровда турибди.
Банк биноси полиция ходимлари томонидан ўраб олинган.
Изоҳ (0)