АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Нью-Йоркда Арманистон ва Озарбайжон ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ҳамда Жейҳун Байрамов билан уч томонлама учрашув ўтказди. У томонларни чегарада тўқнашувлар давом этишига йўл қўймасликка чақирди.
«Давлат котиби қурбонлар учун ҳамдардлик билдирди ва тинчлик жараёнига қайтиш муҳимлигини таъкидлаб, кейинги жанговар ҳаракатларнинг олдини олиш зарурлигини таъкидлади. Улар кейинги қадамларни муҳокама қилишди», — дейилади Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайснинг баёнотида. Блинкен томонларни сентябрь ойи охиригача яна учрашишга чақирди.
Арманистон ва Озарбайжон чегарасида кескинлик 13 сентябрга ўтар кечаси рўй берган эди. Томонлар содир бўлган воқеада бир-бирини айблади. Шу фонда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Ереванга ташрифи бўлиб ўтди, Боку эса бунга салбий муносабат билдирди.
Изоҳ (0)