• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистон президенти мамлакат ўз ерининг бир метрини ҳам бермаслигини айтди

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тожикистон билан чегарадаги воқеалар юзасидан баёнот эълон қилиб, унинг мамлакати ўз ерининг бир метрини ҳам бермаслигини айтди. У ўз мурожаатини Facebook’даги саҳифасига жойлади, деб ёзади «РБК».

    Қирғизистоннинг Боткен вилояти

    Қирғизистоннинг Боткен вилояти
    Фото: Қирғизистон ФВВ

    «Нима бўлса ҳам, биз ўз аждодларимиздан мерос қилиб олган еримизнинг бир квадрат метрини ҳам бериб қўймаймиз. Миллий манфаатларимизни ҳимоя қиламиз», — деб ёзди Жапаров.

    Давлат раҳбари чегарада кескинлик авж олиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва уларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Тезкор маълумотларга таяниб, Жапаров тожик томони ҳам «оғир талафотлар кўргани»ни айтиб ўтди.

    «Қирғиз-тожик чегарасини аниқлаштириш масалалари ҳамон кун тартибида турибди… Биз муаммони тезкор ҳал қилишга қаратилган уринишларимизни бир дақиқага ҳам тўхтатганимиз йўқ», — деди Жапаров.

    Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара узунлиги 970 километрга етади. Бироқ мамлакатлар СССР тарқалиб кетганидан кейин ҳалигача уни демаркация қилиш бўйича жараёнларни якунлагани йўқ — уларда 970 километр чегаранинг 460 километри бўйича келишувлар йўқ. Шу сабабли улар вақти-вақти билан қайсидир ҳудуд бўйича ўз норозиликларини ифодалаб туради, маҳаллий аҳоли зиддиятларга киришади.

    Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегарада вазият 14 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Қирғизистон томони Тожикистон чегарачилари мамлакатнинг Боткен туманига бостириб кирганини, тожик томони эса Исфара туманида чегарачилар ўққа тутилганини маълум қилди.

    Чегарада шиддатли жанглар 16 сентябрга ўтар кечаси юз берди. Шу куни эрталаб Тожикистон ва Қирғизистон президентлари Эмомали Раҳмон ва Садир Жапаров ўт очишни тўхтатиш ҳақида келишиб олди, бироқ сал кейинроқ томонлар бир-бирини битимни бузишда айблади.

    17 сентябрь ҳолатига икки мамлакат чегарасидаги вазият кескин бўлиб қолмоқда. Бишкек Боткен вилоятининг Достук ва Паски-Арик қишлоқлари, шунингдек, Ўш вилоятининг Тешик-Тош, Карамик ва Кароол-Добо қишлоқларидаги ҳамда Боткен вилоятининг Торт-Кочо манзилгоҳидаги қирғиз ҳарбийлари ва чегарачилари позициялари тожик ҳарбийлари томонидан ўққа тутилгани ҳақида хабар берганди.

    Қирғизистон 24 киши ҳалок бўлиб, юздан ортиқ одам яраланганини маълум қилганди. Тожикистон қурбонлар ҳақида расмий рақамларни келтириб ўтмади, бироқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини билдирди. Маҳаллий Asia Plus портал манбалари тожикистонлик бир чегарачи ҳалок бўлгани, яна уч нафар ҳарбий яраланганини маълум қилди. Шунингдек, Чоркуҳ қишлоғида яна тўрт киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

    Боткен вилоятида фавқулодда вазият режими эълон қилинди ва аҳолини эвакуация қилиш бошланди. Боткен ва Лайлак туманларини аллақачон 140 минг киши тарк этди.

    Вазиятни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти кузатиб бормоқда, иккала мамлакат ҳам ушбу ташкилотга аъзо. КХШТ ушбу низода куч ишлатиш номақбул деб ҳисоблади.

    Ташкилот бош котиби Станислав Зась 16 сентябрь куни иккала республика хавфсизлик кенгашлари котиблари билан, 17 сентябрда эса Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жээнбек Кулубаев билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида томонлар низони тинч йўл билан ҳал қилиш зарурлигини таъкидлади.

    Мавзуга доир:

    • Қирғизистон ва Тожикистон президентлари чегарадаги вазият юзасидан юзма-юз музокара ўтказди
    • Қирғиз-тожик чегараси бўйлаб жанглар давом этмоқда. Тожикистон Қирғизистонни тинчлик музокараларидан бош тортганликда айблади (видео)

    17.09.2022, 16:12   Изоҳ (0)   41279
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суриялик 20 мингдан ортиқ қочқин ноқонуний равишда Туркия орқали Греция ва Европага ҳаракатланмоқда

    17.09.2022, 14:14

    Катта адрон коллайдери энергия инқирози туфайли муддатидан икки ҳафта олдин тўхтатилади

    17.09.2022, 13:15

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош вилоятда фавқулодда вазият режимини эълон қилди

    17.09.2022, 13:07

    Politico: Франция украиналик аскарларни яширинча ўқитмоқда

    17.09.2022, 12:14

    Фоторепортаж: Италияда кучли бўрон сабабли юз берган сув тошқини оқибатлари— суратларда

    17.09.2022, 11:18

    Байден Россияни ядро қуроли қўллаган тақдирда кутиладиган оқибатлар ҳақида огоҳлантирди

    17.09.2022, 10:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.