• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Суриялик 20 мингдан ортиқ қочқин ноқонуний равишда Туркия орқали Греция ва Европага ҳаракатланмоқда

    Сентябрь ойи бошидан буён ижтимоий тармоқларда Сурия шимолида яшовчи аҳолилар ўртасида Туркия орқали Европага кўчиб кетишга чақирувчи кампаниялар авж олди. Бир неча ҳафта ичида бу ҳаракатга ўн минглаб одамлар қўшилди. Европада эса аллақачон Анқара сурияликлар учун ЕИга йўл очаётгани ҳақида айбловлар пайдо бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри хабар бермоқда.

    Фото: «Коммерсантъ»

    Фото: «Коммерсантъ»

    Ҳафта бошида юзлаб сурияликлар Европага чиқиш учун Туркияга бостириб киришга ҳаракат қилган. Аммо улар Суриянинг Идлиб вилоятини назорат қилувчи гуруҳлар томонидан тўхтатиб қ0линган.

    Сурия шимолидаги Идлиб деескалация зонасидаги вазиятни назорат қилувчи «Ҳаят Таҳрир аш-Шам» гуруҳи жангарилари 13 сентябрь куни Бобда йиғилган суриялик тинч аҳоли оломонини тарқатиб юборди. Улар Туркия ҳудуди орқали Европага боришни хоҳламоқда.

    Бу воқеа бир неча мустақил суриялик журналистлар томонидан ижтимоий тармоқларда хабар қилинган. Араб оммавий ахборот воситалари ва мухолифатга яқин бўлган Сурияда инсон ҳуқуқларини мониторинг қилиш марказининг сайти ҳам Идлибда содир бўлган воқеалар тўғрисида ёзган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, сешанба (13 август) куни чегара пунктида 300-500 га яқин одам тўпланган.

    «Идлиб ва ​​Алепподаги сурияликлар тақдири номаълумлигини англагач, уларда иммиграция ғояси пайдо бўла бошлади. Бу Туркиянинг Сурия режимига нисбатан позицияси ўзгарганидан ва Туркия расмийлари, жумладан, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғлининг Сурия режими билан муроса ҳамда икки томон ўртасидаги сиёсий муносабатларни тартибга солиш ҳақидаги баёнотларидан кейин содир бўлди.

    Эслатиб ўтамиз, август ойида Чавушўғли ҳақиқатан ҳам «Сурияда барқарорлик ва тинчликни таъминлашнинг шарти мухолифат ва режим ўртасидаги келишувларга эришишдир», — деб айтган эди.

    Буларнинг барчаси Сурия шимолида норозилик «бўрони»га сабаб бўлди. Бу ҳудуд Туркияга содиқ Сурия мухолифати томонидан назорат қилинади. Гарчи турк вазири, «ҳолат мутлақо бундай эмас», — дея қасам ичган бўлса-да, улар Анқара ўз манфаатларига хиёнат қилиш ниятида, деган қарорга келган.

    Президент Эрдўғаннинг сурияликларни Туркияга қайтаришда фаол иштирок этиш нияти, айниқса, келаси йили бўлиб ўтадиган парламент ва президентлик сайловлари муносабати билан оловга мой сепгандек бўлди.

    БМТ маълумотларига кўра, Туркияда рўйхатга олинган сурияликлар сони 3,6 миллион кишидан ошади. Май ойида Эрдўғон Анқара бир миллион сурияликнинг ватанига қайтишига имкон берувчи янги лойиҳа тайёрлаётганини маълум қилган эди. Бунинг учун Сурия шимолида ўн минглаб уйлар қурилмоқда. Туркия Ички ишлар вазирлиги сурияликларнинг 70 фоизи ўз ватанига қайтишни хоҳлаётганини даъво қилмоқда. Бироқ оммавий ахборот воситаларидаги нашрлар статистикаси бунинг аксини кўрсатади.

    Айни пайтда Туркияда сурияликларнинг кўпайиши билан боғлиқ вазият қизғинлашиб бормоқда. Мамлакатдаги иқтисодий инқироз фонида уларнинг аҳволи оғирлашди. Маҳаллий аҳоли билан тортишувлар тез-тез содир бўлди. Энг муҳими, Туркия ҳукумати томонидан уларга қўйиладиган талаблар кескинлашди.

    Сурия Инсон ҳуқуқлари мониторинги маркази маълумотларига кўра, Туркия йил бошидан буён 8 мингдан ортиқ сурияликни, жумладан «ноқонуний кириш» учун депортация қилган. Август ойи бошидан буён депортация қилинганлар сони 1,2 минг кишидан ошади. Бу одамларнинг кўпчилиги Туркиянинг Европа Иттифоқи билан чегарасини кесиб ўтишга уринган вақтда қўлга олинган.

    Шу фонда сентябрь ойи бошида ижтимоий тармоқларда Туркиядаги сурияликларни Европага киришда рухсат олиш учун бирлашишга чақирган «Нур карвони» номли гуруҳлар пайдо бўлди. Икки ҳафта муддат ичида 85 минг дан ортиқ одам Telegram’даги «Нур карвони»нинг асосий гуруҳига қўшилган. Бироқ гуруҳ ташкилотчиларининг шахси, шунингдек, уларнинг бирон бир тузилма ёки ташкилотларга алоқадорлигини аниқлашнинг ҳали ҳам иложи топилганича йўқ.

    Баёнотларга қараганда, бу одамлар Дамашққа нисбатан кескин мухолиф позициясида, бироқ Туркияга содиқ.

    Биз, Туркия тупроғидаги сурияликлар, сиздан бу тупроқда қувғинга учраган қочқинларга нажот бўладиган қўллаб-қувватловингизни сўраймиз. Шунингдек, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва ОАВнинг ғамхўр одамларидан ҳам ёрдам сўраймиз», — дейди гуруҳ аъзолари.
    Нашрларда, шунингдек, «Нур карвони» турк халқи ва давлатидан миннатдор эканини таъкидлаган.

    Ижтимоий тармоқларда минглаб сурияликлар аллақачон Германияга кўчиб ўтгани ҳақидаги шарҳлар билан телевизион кадрлар пайдо бўлди. Бироқ Telegram’даги «Нур карвони» гуруҳи маъмури «бу кадрларнинг уларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини» таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ташкилотчилар жараённи бошлаш устида ишламоқда.

    Айни пайтда, кўплаб сурияликлар учун Карвон яхши ҳаёт учун сўнгги умиддир. Гуруҳ аъзоларидан бири ўз фарзандларининг бахтли келажаги умидида Европага боришни орзу қилишини айтди. У уч йилдан бери Туркияда яшайди, рафиқаси ва икки фарзанди Дамашқда қолган. «Туркияда ҳам иш йўқ, чидаб бўлмас яшаш шароити, келажак ҳам йўқ», — дейди у.

    «Нур карвони»дан ҳар куни ўнлаб одамлар Туркиядан Европага қуруқлик ва денгиз чегаралари орқали боришга ҳаракат қилади. Уларнинг асосий мақсади Германия. Европа Иттифоқи муҳожирларнинг янги тўлқини ҳақида гапирмоқда.

    Frontex маълумотларига кўра, жорий йилнинг саккиз ойида Европа Иттифоқининг ташқи чегараларида 188 мингдан ортиқ ноқонуний кириш ҳолатлари аниқланган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 75 фоизга кўпдир. Миграция инқирози авжига чиққан 2016 йилдан бери бундай кўрсаткичлар кузатилмаган.

    Қайд этилишича, Ғарбий Болқон йўналиши ЕИга киришнинг энг фаол йўли бўлиб қолмоқда. Кўп сонли ноқонуний чегарани кесиб ўтиш ҳолатлари Ғарбий Болқонда (Албания, Босния ва Герцеговина, қисман тан олинган Косово, Шимолий Македония, Сербия ва Черногория) ҳам қайд этилган. Лекин Туркияга ишора қилувчилар ҳам етарлича мавжуддир.

    Биз Туркиядан Европага эшикларни кенг очдик. Шу сабабли Чехия ва қўшни Европа давлатларига келаётган ноқонуний суриялик муҳожирлар сони ортиб бормоқда. Қолаверса, улар ўз мамлакатидан эмас, балки Туркия орқали келишади.

    Вит Ракусан Чехия бош вазирининг биринчи ўринбосари, ички ишлар вазири

    Чехия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг саккиз ойида мамлакат ҳудудида 3 минг 600 дан ортиқ ноқонуний мигрантлар қўлга олинган бўлиб, уларнинг 90 фоизи Сурия фуқароларидир.

    17.09.2022, 14:14   Изоҳ (0)   39119
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Катта адрон коллайдери энергия инқирози туфайли муддатидан икки ҳафта олдин тўхтатилади

    17.09.2022, 13:15

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарадош вилоятда фавқулодда вазият режимини эълон қилди

    17.09.2022, 13:07

    Politico: Франция украиналик аскарларни яширинча ўқитмоқда

    17.09.2022, 12:14

    Фоторепортаж: Италияда кучли бўрон сабабли юз берган сув тошқини оқибатлари— суратларда

    17.09.2022, 11:18

    Байден Россияни ядро қуроли қўллаган тақдирда кутиладиган оқибатлар ҳақида огоҳлантирди

    17.09.2022, 10:22

    АҚШ разведкаси: Хитой 2027 йилгача Тайванни эгаллаб олишга тайёрланишни бошлайди

    17.09.2022, 09:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.