Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Украина Қуролли кучлари стратегик алоқа департаменти вакиллари Марказий Осиё аҳолисига мурожаат билан чиқди.

Кадр: Telegram

Кадр: Telegram

Уларнинг Марказий Осиё аҳолисига қилган мурожаатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисидан уйда қолиб, ўз ватанлари фаровонлиги учун хизмат қилишлари сўралган.

Ўзбекистон фуқаролари, бошқа буюк туркий халқлар вакиллари, сизлар Россия томонидан Украинага урушга бориб, Путиннинг хоҳиш-истаклари йўлида ўзингизни қурбон қилманг. Уйда қолинг ва мамлакатингизга хизмат қилинг, — дейилади СтратCом баёнотида.
Қуролли кучлар хабарида, шунингдек, ўзбекистонлик ёлланма аскар асир олингани маълум қилинган. Унга кўра, М. Аҳмедов 22 ёшда бўлиб, миллати — ўзбек, фуқаролиги — Ўзбекистон. Урушга миномётчи сифатида киришган. Унгача Москва университети талабаси бўлган. Қўлга олинган жойи — Украинанинг Харьков вилояти.

Маълумот учун, Украина бош разведка бошқармаси Россия Москва вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Қуролли кучлар сафига жалб этаётгани ҳақида хабар берганди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Украина Қуролли кучлари томонидан ушбу мамлакат ҳудудида жанг қилган гўёки икки ўзбекистонлик қўлга олингани акс этган видео тарқалиши сабаб Украина Ташқи ишлар вазирлигига расмий нота юборилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар