Тошкент ҳайвонот боғида Алатау лақабли 9 ёшли жирафа 20 август куни вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Боғ матбуот хизмати унинг ўлими сабаби маълум бўлганини билдирди.
Маҳмуд Кузибаев Тошкент ҳайвонот боғининг бош ветеринар шифокори бўлиб, у ҳайвонот боғининг ягона жирафаси вафоти сабаблари ҳақида сўзлаб берди.
Унинг айтишича, ўлимдан кейинги патологоанатомик ва лаборатор текширувлари натижаларига кўра, ҳайвоннинг ўлими провентрикуляр тимпания туфайли юзага келган мия ишемияси туфайли содир бўлган. Тимпания, ўз навбатида, ўн икки бармоқли ичакнинг туғма нуқсони туфайли ҳосил бўлган.
Маълумот учун, Алатау боғга 2016 йилда 3 ёшлигида келтирилган. Унинг яшаши ва тўлақонли озиқланиши учун энг маъқул шароитлар яратилган, шунингдек, барча профилактик ветеринария тадбирлари ҳам ўз вақтида ўтказилган.
Изоҳ (0)