• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу саммитда Самарқанд руҳи бор, дунё доим бир бутунликда кўрилади» — Баҳромжон Сотиболдиев ШҲТ саммити ҳақида (видео)

    Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ва ундан кутилаётган натижалар ҳақида Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев ўз фикрларини билдирди.

    Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокидаги навбатдаги саммит ташкилотнинг тарихий ривожланишида катта аҳамиятга эга бўлган саммит бўлиши кутиляпти. Сабаби, бу саммитга дунёнинг турли минтақаларидан бўлган давлатлар делегацияларининг иштирокидан ташқари, ШҲТга аъзо бўлган барча давлатлар раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан таклиф қилинган меҳмон давлатлар раҳбарлари ҳам иштирок этади.

    15 та давлат раҳбари иштирокидаги олий даражали мулоқотнинг айнан Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши ўзига хос мажозий маънога эга. Самарқанд шаҳри инсоният тарихида алоҳида ўринга эга бўлган, кўҳна дунёда катта иқтисодий маданий, илм-фан тамаддунлари мулоқотида алоҳида ўрин тутувчи шаҳар ҳисобланади. Бу саммитда ўзига хос Самарқанд руҳи бор. Бу ерда дунё доим бир бутунликда кўрилади. Яъни бу ерда дунё ўзаро боғлиқ. Самарқанд шаҳрида турли хил миллат ва элат вакиллари, тинчлик ва барқарорликда асрлар давомида яшаб келмоқда. Мана шу асос Самарқанд руҳи ва ёндашуви бу шаҳарнинг тарихий ривожланишида доимий аҳамият касб этиб келган.

    Инсониятнинг яқин 70 йил давомида қабул қилган тартиб-қоидалари, у яшаётган макон, вақт, талаб доиралари ўзгаряпти. Яъни, олдин қабул қилинган тартиб қоидалар қайта кўриб чиқилаётгани ва янги дунё манзараси шаклланаётган бир даврда Ўзбекистонда, хусусан Самарқанд шаҳрида муболағасиз бутун дунёнинг геосиёсати, геоиқтисодиёти, геостратегиясига таъсир ўтказадиган даражадаги саммит бўлиб ўтаётганлиги бежиз эмас. Бунинг омиллари жуда кўп. Бу ташкилот ўзининг фаолияти ва серқирралиги, кенг қамровлилиги, нафақат ШҲТга аъзо бўлган давлатларга тегишли бўлган масалалар, балки дунёни глобал ҳолатига таъсир кўрсатаётган турли хил муаммоларни ҳам муҳокама қилаётганлиги билан аҳамиятли. Сабаби, бу ташкилотга аъзо бўлган давлатларда дунёнинг қарийб ярим аҳолиси яшайди. Дунёнинг асосий минерал хом-ашё ресурслари ҳам шу мамлакатлар ҳудудида жойлашган.

    Ҳудудий жиҳатдан олиб қараганда ҳам бу дунёдаги энг катта халқаро ташкилотлардан биттаси. Ташкилот ташкил топганига 21 йил бўлди. Лекин, бу ташкилот дунёнинг йилдан йилга геосиёсатида, геоиқтисодиётида ўзининг мавқейини мустаҳкамлаб бормоқда. Боиси, бу ташкилот доирасида қабул қилинган Шанхай хартиясида кўрсатиб ўтилган принциплар асосий устуворга амал қилинаётганлиги, шуни доирасидан чиқиб кетмаётганлиги натижасида бу ташкилот изчил ривожланиб боряпти. Бу устувор принциплар нимада: бу биринчидан ташкилотнинг фаолияти учинчи бир давлатга қаратилмаганлигида, иккинчидан бу бошқа давлатларнинг, бошқа минтақаларнинг ички ишларига аралашмаслик принципи, учинчиси эса, бу ташкилот доирасида қабул қилинаётган қарорларни консенсус асосида қабул қилинаётганлиги, яъни ҳамма шу ташкилотга аъзо бўлган давлатларнинг розилиги бўлмаса бирорта бир қарор қабул қилинмайди.

    Бу ташкилотга ҳозирги даврда БМТ хавфсизлик кенгашининг доимий иккита аъзоси, Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси, бундан ташқари дунёда ядро давлатлардан тўрттаси, Россия, Хитой, Покистон, Ҳиндистон каби давлатлар аъзо. Ҳудудий жиҳатдан дунёдаги энг катта давлат ва дунёдаги аҳолиси кўп бўлган давлатлар ҳам аъзо. Умуман агар иқтисодий нуқтаи назардан олиб қарайдиган бўлсак, бу ташкилотга аъзо бўлган давлатларнинг умумий ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 20 триллион доллардан ўтди. Бу дегани дунё бир йилда йиғадиган ялпи ички маҳсулотни тўртдан бир қисми мана шу мамлакатларда яратилади дегани.

    Мана шундай қудратли давлатлар аъзо бўлган бу ташкилотда барча давлатлар тенг ҳуқуққа эга. Булар бир-бирининг фикрини эшитяпти, бир-бирининг нуқтаи-назарини эшитмоқда, инобатга олмоқда. Қабул қилинаётган қарорлар ташкилотга аъзо бўлган давлатларнинг барчасига бирдек манфаатли», — дейди Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти бўлим бошлиғи Баҳромжон Сотиболдиев.

    13.09.2022, 20:02   Изоҳ (0)   16131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонга жисмоний шахслар олиб кирадиган қатор товарлар учун нормалар бекор қилиниши кутилмоқда

    13.09.2022, 19:54

    Музработ туманига ҳоким вазифасини бажарувчи тайинланди

    13.09.2022, 19:42

    Саудиялик тадбиркор Ўзбекистондан қуруқ мевалар ва заъфаронни импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

    13.09.2022, 19:39

    Эроннинг ШҲТга қўшилиши қанчалик муҳим?

    13.09.2022, 19:30

    Фарғонада эр хорижга кетмоқчи бўлган хотинини пичоқлади

    13.09.2022, 19:23

    «ШҲТ саммити фақат учрашув ёки муҳокамалардан иборат бўлмайди» — Содиқ Сафоев

    13.09.2022, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.