«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе «Ювентус»га қарши ўйинда (2:1) дубль қайд этди.
Франциялик футболчи Чемпионлар Лигасида 23 ёш-у 260 кунлик вақтида 35 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу мусобақа тарихидаги энг яхши натижа.
Мбаппе бу борада жамоадоши Лионель Мессини ортда қолдирди. Аргентиналик 35 голлик маррани 23 ёш-у 307 кунлик вақтида босиб ўтганди.
Улардан кейинги ўринларда Рауль (25 ёш-у 82 кунлик), Карим Бензема (26 ёш-у 69 кунлик), Томас Мюллер (26 ёш-у 185 кунлик) ва Криштиану Роналду (27 ёш-у 59 кунлик) бормоқда.
Килиан 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 6 та ўйинда иштирок этиб, 9 та голга муаллифлик қилди.
Мавзуга доир: Эрлинг Ҳоланд ЕЧЛдаги 20 та ўйинида 25 та гол урди. Бундай даврда Роналду бирорта тўп киритолмаган, Мессида 8 та гол бор эди
Изоҳ (0)