Футбол бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Уругвай мезбонлигида ўтаётган Moldonado Cup—2022 халқаро ўртоқлик мусобақасидаги иштирокини бошлади.
Равшан Ҳайдаров шогирдлари дастлабки турда мезбонларга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг 7-дақиқасида Уругвай футболчиси Ренсо Санчес ҳисобни очди. 19-дақиқада Игнасио Лемо майдон эгаларининг иккинчи голини урди.
Бунга ўзбекистонлик футболчилар 34-дақиқада Нодир Абдураззоқовнинг голи билан жавоб қайтарди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Фабрисио Диас пенальтини аниқ амалга оширган ҳолда якуний ҳисобни ўрнатди.
Ўзбекистон U-20 терма жамоаси кейинги турларда Бразилия ва Аргентинага қарши ўйнайди.
Moldonado Cup—2022
7 сентябрь, чоршанба
Уругвай U-20 — Ўзбекистон U-20 3:1
Голлар: 1:0 – 7 Санчес, 2:0 – 19 Лемо, 2:1 – 34 Абдураззоқов, 3:1 – 42, пенальти Диас.Ўзбекистон U-20: Ҳумоюншоҳ Сайёдов, Иззат Пўлатов, Саидафзалхон Аҳроров, Абубакр Ашуров, Диёр Ортиқбоев, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳруз Асқаров, Умарали Раҳмоналиев, Нодир Абдураззоқов, Азиз Холмуродов.
Изоҳ (0)