«Реал» ярим ҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-турида «Селтик»ка қарши ўйинда (3:0) ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Хавбек 30-дақиқада Карим Бенземанинг ўрнига майдонга тушди ва 77-дақиқада Дани Карвахалнинг узатмасини голга айлантирди.
Бельгиялик футболчи сўнгги бор Чемпионлар Лигасида 2020 йил ноябрь ойида «Интер»га гол урганди.
Шунингдек, Шотландия клубига урилган гол Азар учун фаолиятидаги 200-голга айланди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)