• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Прагада газ нархи ошишига қарши намойишга 70 минг киши чиқди. Чехия ҳукумати норозиликларни россияпараст кучлар уюштирганини айтмоқда (видео)

    3 сентябрь, шанба куни Прагада ўн минглаб одам ёнилғи нархи ошиши оқибатида юзага келган юқори даражадаги инфляцияга қарши чиқиб, ҳукуматга қарши намойиш уюштирди, деб ёзади Meduza. Полиция ҳисоб-китобларига кўра, акцияда тахминан 70 минг киши қатнашган.

    Прагадаги намойиш иштирокчилари, 2022 йил 3 сентябрь

    Прагадаги намойиш иштирокчилари, 2022 йил 3 сентябрь
    Фото: AP Photo

    Прага марказидаги Вацлав майдонида тўпланганлар орасида, BBC ёзишича, Россия президенти Владимир Путиннинг сурати туширилган футболка кийиб олган ўта ўнг националистлар, коммунистлар, ковид-скептиклар, шунингдек, таниқли олимлар ҳам бўлган. Намойишчиларнинг кўпчилиги Прагага бошқа жойлардан келган.

    Ўта ўнг гуруҳга тегишли намойиш ташкилотчилари маълум қилишича, Чехия ҳарбий жиҳатдан нейтрал бўлиши ва газ етказиб берувчилари билан, шу жумладан, Россия билан тўғридан-тўғри шартномалар тузиши керак. Намойишчилар Чехия ҳукуматини уруш чоғида ўз иқтисодиёти зарарига Украинани қўллаб-қувватлагани учун танқид қилди. Акция иштирокчилари ҳукумат Россияга қарши санкциялар киритиб, Украинани қўллаб-қувватлаётганини, аммо ёнилғига катта харажатлар туфайли муаммоларга дуч келаётган чехияликларга ёрдам бермаётганини айтди.

    «Намойишимизнинг мақсади — асосан энергия, айниқса электр токи ва газ нархи масаласида ўзгаришларни талаб қилиш, бу муаммо шу кузда иқтисодиётимизни вайрон қилади», — деди акция ташкилотчиларидан бити Иржи Гавел. Намойишчилар Чехия ҳукуматини мамлакатни Евроиттифоқ ва НАТОдан чиқаришга даъват этди. Тўпланганларнинг баъзилари коронавирусга қарши вакцинацияга ва муҳожирлар қабул қилинишига қарши чиқди.

    Бош вазир Пётр Фиала Прагадаги намойишни изоҳлар экан, Вацлав майдонидаги норозиликлар «экстремистик позицияларга яқин бўлган россияпараст кучлар» томонидан уюштирилганини, уларнинг манфаатлари Чехия манфаатларига зид эканини айтди.

    Намойиш бош вазир Пётр Фиаланинг ҳукуматига парламентда ишончсизлик вотуми эълон қилинганидан кейин эртаси куни бўлиб ўтди. Мухолифат ҳукуматни инфляция ва ёнилғи нархлари ўсишига қарши курашда ҳаракатсизлик қилишда айблаб, овоз бериш жараёнини ташкил қилди.

    Россия Украинага қарши уруш бошлаганидан кейин Чехия қарийб 400 минг украиналик қочқинларни қабул қилди, шунингдек, Украинага катта ҳажмда ҳарбий ва гуманитар ёрдам тақдим этди.

    2 сентябрь куни Россиянинг »Газпроми» «Шимолий оқим» газ қувурини номаълум муддатга бутунлай тўхтатиб қўйди, у Россия Украинага бостириб кирганидан кейин Европага газ етказиб бериш учун асосий қувурга айланиб қолган эди. Газ қувури «Шимолий оқим»нинг ишлаб турган ягона турбинасида аниқланган носозликлар бартараф этилгунига қадар ишламайди. 2022 йил ёзида «Газпром» турли баҳоналар билан «Шимолий оқим» орқали етказиб бериш ҳажмини камайтирганди: 15 июль куни газ етказиш режали кўрсаткичнинг 60 фоизигача, сал кейинроқ эса 20 фоизигача қисқартирилди.

    Мавзуга доир:

    • «Германия декабрда Россия газидан бутунлай воз кечади» — Шольц
    • Европа учун энергия зарбаси: «Газпром» қитъага газ қувурини қайта очмади
    • Инфляция рекорд даражага етган вақтда Россия Европага газ етказиб беришни кескин қисқартирди

    05.09.2022, 10:30   Изоҳ (0)   9983
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исроил Туркия билан авиақатновларни қайта тиклашга келишиб олди

    05.09.2022, 10:16

    Латвия қирғоқлари яқинида хусусий самолёт ҳалокатга учради, унинг бортида таниқли бизнесмен ва оиласи бўлган

    05.09.2022, 09:57

    КХДРнинг «абадий президенти», Лондондаги «буюк ёнғин»нинг ўчирилиши, юрак операциясига розилик берган Ельцин. Кун хронологиясида 5 сентябрь

    05.09.2022, 09:30

    Камчаткада 8 нафар сайёҳ вулқонга чиқиш чоғида ҳалок бўлди

    05.09.2022, 09:30

    Қозоғистонда дон нархи кескин тушди — ОАВ

    04.09.2022, 22:35

    «Германия декабрда Россия газидан бутунлай воз кечади» — Шольц

    04.09.2022, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда сув тошқини туфайли 80 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди

    Дунё | 25 июн, 21:25

    НАТО етакчилари Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиришга ва мудофаа харажатларини кўпайтиришга келишиб олди

    Дунё | 25 июн, 21:10

    Андижонда фуқарога 300 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб бериш эвазига 1000 доллар олган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:55

    Трамп АҚШнинг Эронга берган зарбаларини Хиросима ва Нагасаки билан таққослади

    Дунё | 25 июн, 20:45

    Исроилдаги университетнинг олтита лабораторияси Эрон ҳужумлари оқибатида вайрон қилинди 

    Дунё | 25 июн, 20:35

    Отаси томондан Ўзбекистонга олиб келиниб, онаси билан мулоқот қилдирилмаган 3 ёшли қиз Россияга қайтарилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 20:25

    Трамп Украинада назорат йўқолганини таъкидлади

    Дунё | 25 июн, 20:15

    Эмомали Раҳмон Тожикистон президентлигига қандай келган?

    Дунё | 25 июн, 20:05

    Тошкентда кўплаб автобус йўналишларининг қатнов йўли вақтинча ўзгартирилди

    Ўзбекистон | 25 июн, 19:50

    Исроилга мойиллик кўрсатишни истамаган номзод Нью Йорк мэри бўлиши мумкин

    Дунё | 25 июн, 19:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.