• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    КХДРнинг «абадий президенти», Лондондаги «буюк ёнғин»нинг ўчирилиши, юрак операциясига розилик берган Ельцин. Кун хронологиясида 5 сентябрь

    5 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Лондонда содир бўлган «буюк ёнғин»нинг ўчирилиши, КХДРнинг «абадий президенти» ва Россия президенти Борис Ельциннинг юраги операция қилинганига оид фактлар ўрин олган.

    Лондондаги «буюк ёнғин»

    1666 йилнинг 2 сентябрида Лондонда бошланган ёнғин орадан уч кун ўтиб, 5 сентябрда ўчирилган. «Буюк ёнғин» номини олган офат Карл II Стуарднинг бошқарув даврига тўғри келади.

    2 сентябрь, якшанба кечаси Паддинг-Лейн кўчасидаги Томас Фарринес новвойхонасида ёнғин чиқади. Олов шиддат билан шаҳар ғарби томон тарқала бошлаган. У вақтларда оловга қарши курашнинг асосий чораси — ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун қўшни бинони бузиб ташлаш бўлган.

    Темзадан кўриниши, ўнг тарафда Tauer, чап тарафда Лондон кўприги

    Темзадан кўриниши, ўнг тарафда Tauer, чап тарафда Лондон кўприги
    Фото: Номаълум рассом томонидан чизилган «Лондон ёнғини» картинаси

    Ёнғинни тўхтатиш учун атрофдаги уйларни бузиш буйруғи берилган вақтда шамол уни оловли қуюнга айлантириб бўлган эди. Барча ўчоқлар бирлашган ва иссиқ ҳаво оқими ҳамда шамол ёнғинни улкан оловли механизмга айлантирган.

    Бундан ташқари, Лондон мери Томас Бладворд ижарачиларнинг йўқлиги ва уларнинг мулкини бузиш учун рухсатларини олиш лозимлигини таъкидлаб, хонадонларни бузишдан бош тортган. Ёнғинга жиддий эътибор қаратмаган мер уйига қайтиб, дам олишни маъқул кўрган.

    Ёнғин тез тарқала бошлаган. Қўшни уйларни бузиш бошланган вақтда олов кейингисига ўтиб улгурган. Шу орқали вазият назоратдан чиқиб кетган.

    «Бирор одам ёнғинни ўчиришга уринганида эди»

    3 сентябрь куни эрталаб ёнғин шаҳарнинг шимол ва жанубий қисмларига тарқалишни бошлаган. Шунингдек, олов ғарбий биноларни эгаллаб олган. Инглиз мемуаристи Жон Ивлин ўз кундалигида офатни шундай таърифлайди: «Ёнғин шу қадар кенг кўламли эдики, халқ саросимага тушиб қолганидан ҳеч нарса қила олмасди».

    Фото: BBC

    Инглиз денгиз идораси амалдори Семюел Пипс ўз кундалигида ёнғинни кузатиш учун Tauerга борганини эслайди. Амалдорнинг ёзишича, у бир қисми ёниб бўлган шаҳар, шунингдек, «улкан олов домида қолган кўприк»ка дуч келган. Пипс шу куниёқ қирол ва унинг укаси, Ёрк герцогининг олдига бориб, вазият ҳақида маълумот берган. Амалдор ўзи гувоҳ бўлган ҳолатни сўзлаб бериб, қирол зудлик билан уйларни бузишга рухсат бермаса, вазият бундан ҳам ёмон тус олиши мумкинлигини қўшимча қилган. Уни тинглаган қирол дарҳол уйларни бузишни буюрган. Ёрк герцоги қанча керак бўлса, шунча аскар ажратилишини маълум қилган.

    Хорижликлар ва католикларнинг фитнаси

    Шу билан бирга, ўша вақтда католикларнинг фитнаси ҳақида миш-мишлар тарқай бошлаган, кимдир француз ёки нидерландлар бинога ўт қўяётганини кўрганини айтган. Уларнинг иккиси ҳам Буюк Британияга нисбатан душман кайфиятида бўлган. Одамлар Голландия билан олдинги урушда инглизлар голланд шаҳарларини ёқиб юборганини эслаган. Шу сабабли Лондондаги ёнғинни голландларнинг қасоси деган хулосага кела бошлашган. Миш-мишлар ортидан босқинчилик бошланган: кўплаб гувоҳларнинг қайд этишича, оломон шаҳар бўйлаб хориж фуқароларини таъқиб қилган. Маҳаллий ҳокимият ва полиция нафақат ёнғин билан, балки ғазаб отига минган маҳаллий аҳоли билан ҳам курашишга мажбур бўлган.

    Ёнғин эгаллаб олган ҳудуд

    Ёнғин эгаллаб олган ҳудуд
    Фото: «Thames.me.uk»

    Кечга бориб ёнғин шаҳар марказий қисмини бутунлай эгаллаган ва шимол ҳамда ғарб томон тарқалишни бошлаган. Кўприкларнинг учдан икки қисми ёниб кетгани боис қарама-қарши қирғоқдаги Саутворкага зарар етказмаган. Шундай қилиб, олов фақат шимол томонни эгаллаган. Қиролнинг укаси Яковга оловга қарши операцияга бошчилик қилиш топширилган.

    Меҳнатга лаёқатли барча аҳолини ўт ўчирувчилар қаторига мажбурий қабул қилиш бўйича буйруқ берилган. Шу билан бирга, ёрдам беришга имкони бор айрим аҳоли фуқароларнинг қашшоқ яшагани боис чайқовчиликни бошлаб юборган. Улар ўз хизматлари эвазига катта нарх қўйиб олган.

    Ёнғин давом этмоқда

    Сешанба куни ёнғин Флит-стридан ўтиб, қиролнинг айрим қўмондонлик пунктларини эгаллаган. Флит дарёси оловнинг тарқалишига йўл қўймайди деган умидлар чиппакка чиққан. Шамол осонлик билан оловни ёйишни давом этади. Бундан ташқари, қирғоқдаги ёғоч бинолар ҳам вазиятни мураккаблаштирган. У вақтларда дарё бўйларига порох захиралари сақланган қайиқли омборлар жойлаштирилган.

    Путинг-Лейндаги эски бинолар ҳозирга қадар сақлаб қолган суратдаги бинолар каби бир-бирига жуда яқин қурилган

    Путинг-Лейндаги эски бинолар ҳозирга қадар сақлаб қолган суратдаги бинолар каби бир-бирига жуда яқин қурилган
    Фото: BBC

    Кўплаб ҳудудларга ўт ўчирувчилар етишмаган, бироқ барча кучлар ёрдамида қарама-қарши полосалар тузилган. Айнан шу куни ёнғин томонидан кўп зарар етказилган. Аммо маҳаллий отрядлар қўшни биноларни портлатиб, оловни Tauer олдида тўхтатишга муваффақ бўлган.

    5 сентябрь чоршанба тонгида ёнғин Миддл-Темплнинг ғишт деворларига етиб борган. Ишчилар уйларни бузишни тўхтатмаган. Шунингдек, шамол ҳам кучсизланиб, жануб томон эса бошлаган ва оловни дарё томон ҳайдаган. Ва ниҳоят бузилган уйлар секин-аста олов тарқалишини тўхтатган. Баъзи жойларда олов ёнишни давом этган бўлса-да, ёнғин тўхтаганди.

    Ёнғинни ҳозирда қандай эслашади?

    Умуман олганда ёнғин асосан Лондон Ситини эгаллаган. Шаҳар четидаги вайроналар ва аристократлар яшайдиган Вестминстер ҳамда Уайтхолл туманларига етиб бормаган. Турли ҳисоб-китобларга кўра, ёнғинда 13,2 минг уй, 87 та черков, Авлиё Павел собори ва амалдорларга тегишли уйларнинг аксарияти ёниб кетган.

    Тарихчиларнинг ёзишича, 70 минг одам бошпанасидан айрилган, ўша вақтда Ситида ўзи 80 мингга яқин одам истиқомат қилган.

    Ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳозирга қадар номаълум бўлиб қолмоқда. Чунки ўша вақтда қашшоқ ва ўрта синфга кирувчи инсонларнинг ўлими қайд этилмаган. Ёнғин ўчгач олти киши ҳалок бўлгани айтилган, бироқ кучли ёнғиндан омон қолишнинг имкони жуда қийин бўлган. Археологлар кейинчалик Паддинг Лейндан кам сонли кулолчилик намуналарини топган. Ҳозирда Лондон музейида жойлашган объектнинг таҳлили олов Цельсий бўйича 1700 даражага чиққанини кўрсатган.

    1666 йилдаги ёнғин кўлами ўзидан олдинги ёнғинлардан катта бўлган. Айрим тарихчиларга кўра, ўша вақтда ўлат тарқалгани ҳисобга олинса, ёнғин аҳолининг фойдасига хизмат қилган. Аммо бошқаларнинг таъкидлашича, бу вақтда Европанинг бошқа қисмларида ҳам эпидемия тугаб бўлган эди.

    Шундан буён Буюк Лондон ёнғини шаҳар марказидаги колонна эслатиб туради. Монумент таниқли архитектор Крисофер Рен ва олим Роберт Гук томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг баландлиги 62 метр бўлиб, ўша жойдан олов бошланган новвойхонагача бўлган масофанинг рамзи ҳисобланади.

    Фото: Flickr

    Чучхени ўйлаб топган инсон: Ким Ир Сен КХДР учун ким эди?

    1998 йилнинг 5 сентябрида Ким Ир Сен Корея Халқ Демократик Республикасининг абадий президенти этиб тан олинган эди. Шимолий Корея тарихида ўчмас из қолдирган ушбу давлат арбоби аслида ким бўлгани ва унинг ҳаёт йўли ҳақида қуйида баён қиламиз.

    КХДР аҳолиси ҳар йили 15 апрелни мамлакатнинг асосий байрами — Ким Ир Сеннинг туғилган куни (Қуёш куни ҳам дейилади) сифатида тантанали нишонлаб келади. Шимолий Корея Конституциясига кўра, Ким Ир Сен халқ республикасининг «абадий президенти» ҳисобланади. 1994 йилда кутилмаганда вафот этган президент сабаб мамлакатда уч йил мотам эълон қилинган. Пхеньяндаги марказий майдон, футбол стадиони, асосий университет, шунингдек, кўплаб кўчалар ва бошқа сон-саноқсиз объектлар Буюк доҳий шарафига номланган. Аммо уни ёдга солиб турувчи асосий иши — бу «абадий президент» томонидан ишлаб чиқилган чучхе (ўз кучингга таян) давлат мафкурасидир.

    Ким Ир Сен

    Ким Ир Сен
    Фото: 24СМИ

    Ким Ир Сен (асл исми Ким Сон Чжу) 1912 йилнинг 15 сентябрида дунёга келган. «Чучхе календари»га мувофиқ айнан шу санадан КХДР хронологияси бошланади. Ир Сен — доҳийнинг ҳақиқий исми эмас, балки инқилоб вақтида олган тахаллуси бўлиб, «Кўтарилаётган Қуёш» (байрам номи ҳам шундан олинган) маъносини билдиради. Умуман олганда Ким Ир Сеннинг кўплаб унвонлари бўлган: Буюк доҳий, Миллат қуёши, Енгилмас темир раҳнамо, Буюк республика маршали, Инсоният озодлиги гарови ва у 1932 йилда япон босқинчиларига қарши курашда Хитой партизанлар отрядига командир бўлганидан сўнг ўзини Ким Ир Сен деб атай бошлаган. Тез орада у қаршилик кучларининг асосий етакчисига айланган.

    Ким Ир Сен армияда

    Ким Ир Сен армияда
    Фото: 24СМИ

    Корея Халқ Демократик Республикаси 1948 йилда — японлардан озод бўлиб, 38-параллел бўйлаб икки қисмга ажратилганидан сўнг ўзини мустақил давлат сифатида эълон қилган. Шимолда Ким Ир Сен бошчилигидаги коммунистик режим ҳукмронлик қилган бўлса, жанубда эса Америка тарафдори Ли Син Ман давлатни бошқарган. Син Ман давлатни 12 йил бошқарган бўлса, Ким 46 йил давомида ҳокимият тепасида қолиб, атрофига ўз яқинларини тўплаган. Давлатнинг марказий роли 1972 йилда қабул қилинган ва ҳозирда ҳам амалда бўлган конституция орқали мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, унда Ким Ир Сен КХДР асосчиси, Миллий қуёши деб аталган.

    Шимолий кореяликлар учун яна бир «қисқич» бу Ким Ир Сен томонидан ишлаб чиқилган чучхе — барча ички муаммоларни фақат ўз кучига таянган ҳолда ечишни назарда тутувчи сиёсати бўлган. Бу борадаги шиор 1950 йиллар охирида пайдо бўлган ва кўп ўтмай марксизм-ленинизмни ўрнини эгаллаб давлат идеологиясига айланган. 1982 йилда Ким Ир Сеннинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан Пхеньянда Чучхе мафкураси монументи ўрнатилган. Ўша йилнинг ўзида КХДР пойтахтида Триумфал арка қурилган бўлиб, унинг барельефига саркарда Ким Ир Сен ҳақидаги қўшиқ ўйиб ёзилган. Ўша йилларда «доҳий»нинг исми билан боғланмаган бирор ёдгорлик ёки йирик бинони учратмасликнинг имкони бўлмаган.

    Ким Ир Сен ҳайкали

    Ким Ир Сен ҳайкали
    Фото: 24СМИ

    Жамоатчилик нуқтаи назаридан, Ким Ир Сен давридаги КХДР фуқаролик эркинликлари деярли йўқ, қаттиқ цензура ва халқаро алоқалар узилган давлат эди. Шу билан бирга, мамлакатда жамият ҳаёти устидан қатъий тоталитар назорат ўрнатилди. Социалистик лагер қулагандан сўнг, кўпчилик Ким Ир Сен режимининг яқин орада қулашини башорат қилишди, аммо у мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятга қарамай, омон қолди.

    Ким Ир Сен 1994 йилда 82 ёшида тўсатдан вафот этди. Унинг ўғли Ким Чен Ир ҳокимиятни мерос қилиб олди ва 2011 йилгача — «абадий президент»нинг набираси Ким Чен Ин мамлакатнинг янги раҳбари бўлгунига қадар мамлакатни бошқарган. Ким Ир Сеннинг жасади КХДР асосчиси ҳаёти давомида унинг қароргоҳи бўлган «Кимсусан» ёдгорлик мажмуасидаги мақбарада жойлаштирилган.

    Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир

    Ким Ир Сен ва Ким Чен Ир
    Фото: 24СМИ

    Россия президенти Борис Ельциннинг юрагидаги муаммолар

    Бундан роппа-роса 26 йил олдин 5 сентябрда Борис Ельцин телевидение орқали юрагини операция қилдиришга розилик билдирганини маълум қилганди. 5 ноябрь куни соат 06:45 да Ельцин ўзининг президентлик ваколатларини Россия ҳукумати раҳбари Виктор Черномирдинга топширган.

    Борис Ельциннинг юрагидаги муаммо у иккинчи марта Россия президентлиги учун номзодини қўйишга қарор қилганидан сўнг кучайиб кетган. Сайловларнинг икки тури орасида, яъни 26 июнь куни Ельцин инфарктни бошидан ўтказган. 28 июнда эса потенциал сайловчилари қаршисида чиқиш қила олмаган. Унинг матбуот хизмати Ельцин шамоллаб қолганини маълум қилган. Шундан кейин у оммага Барвихда —  бюллетенни қутига ташлаётганида кўриниш берган. Ундан сўнг икки соатдан 16 дақиқага қадар қисқартирилган инаугурация маросимида чиқиш қилган. Ўшанда Россиянинг сайланган президентининг нутқи 45 сония давом этган холос.

    Ельцин «Президентлик марафони» китобида ўзининг ғалабасини «дори таъмин билан эришилган ғалаба» деб атаган. Шу билан бирга, матбуотда турли миш-мишлар тарқай бошлаган: Германиянинг Билд таблоиди Ельцин ўзига юрак донори қидираётганини, Time журнали эса Россия президенти Швейцариядаги клиникада операция қилинишини ёзган. Президент матбуот котиби Сергей Ястржембский барча гап-сўзларга кескин жавоб қайтаради: «Президент диспенсер текширувидан ўтмоқда, ишлаяпти, қўл сиқиб сўрашиши олдингидек қаттиқ». Шунга қарамай, барибир осон бўлмаган аортокоронар шунтлаш операциясини ўтказиш керак эди. Бу эса яна бир масалани юзага келтиради, операцияни қаерда ўтказиш керак: хорижда, хусусан, АҚШда Россиядан фарқли ўлароқ шунтлаш операцияси осон ўтказилар, бир оқимга туширилган эди. Аммо Борис Ельцин ўз юраги ва жонини Россияга топширишга қарор қилди.

    Фото: «Gazeta.ru»

    5 сентябрь куни ОАВ орқали президент операцияга розилик бергани эълон қилинди. Ельцин ўзига қўйилган ташхис — «юракнинг ишемик касаллиги» ҳақида гапириб, операция Россияда ўтказилишини маълум қилди. Россия шу кунга қадар биринчи раҳбарларнинг бу қадар очиқ баёнотини кўрмаган эди. Совет етакчилари умрининг охирига қадар соғлиғига оид муаммоларни яшириб келган.

    Ельциннинг аҳволидан хабар топган россияликлар унга кўплаб мактублар йўллай бошлаган. Айримлар унга ўз қонини бериш таклифини ҳам билдирган. Ельцин номидаги Президентлик маркази архивида унга келган кўплаб самимий телеграммалар сақланиб қолган. Борис Николаевич доим «Яхши гап — энг яхши дори» эканини таъкидлаб келган.

     

    Матбуотда операция ва уни амалга оширадиган жарроҳ кенг муҳокама қилинади. Асосан бутун дунёга машҳур кардиожарроҳ Майкл Дебейкининг шогирди кардиожарроҳ Ренат Акчурин исми тилга олинган. Охир-оқибат Акчурин консултант сифатида таклиф этилган. Таъкидлаш керакки, Ельцинга қадар Акчурин Виктор Черномирдинни операция қилган. Ельцин операция столига ётгач, мамлакатда қураётган демократия хавфи юзага келишидан хавотирда эканини яширмаган.

    Операция соат 07:00 да бошланиб, соат 14:00 да якунланган. Майкл Дебейки Кардиомарказга соат 11:00 да етиб келган ва монитор орқали операция жараёнини кузатиб борган. Шунингдек, Ельциннинг рафиқаси ва қизларига ҳам монитор орқали кузатиб боришни маслаҳат беришган, бироқ улар рад этган.

    Муваффақиятли якунланган операциядан эртаси куни ўзига келган Борис Ельцин президентлик ваколатларини қайтариб олиш бўйича қарор имзолаган. Ренат Акчуриннинг сўзларига кўра, Ельцин феноменал даражада тез соғайган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: АҚШ аскарларининг Маҳмудиядаги қотиллиги, илк бор эфирга кетган «ЧГК» ўйини ва Россиядаги ҳарбийлар уйидаги теракт. Кун хронологиясида 4 сентябрь

    05.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   54537
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Камчаткада 8 нафар сайёҳ вулқонга чиқиш чоғида ҳалок бўлди

    05.09.2022, 09:30

    Қозоғистонда дон нархи кескин тушди — ОАВ

    04.09.2022, 22:35

    «Германия декабрда Россия газидан бутунлай воз кечади» — Шольц

    04.09.2022, 19:56

    Шотландия раҳбари агар Трасс бош вазирга айланса, Британия учун фалокат бўлишини айтди

    04.09.2022, 19:14

    Калифорнияда ўрмон ёнғинлари туфайли минглаб одамлар эвакуация қилинди

    04.09.2022, 17:33

    Барак Обама «Энг яхши ҳикоячи» номинацияси бўйича «Эмми» мукофотини олди

    04.09.2022, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўсмирлигида масхара қилинган, депрессиядан қийналган, ҳатто жонига қасд қилишга уринган: кўп фарзандли она Анжелина Жоли 50 ёшда

    Кино | 7 июн, 11:43

    Ўзбекистонда уй-жойлар асл нархидан 17 фоиз қимматлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 11:16

    Трамп Германияга рус гази ўрнига Американикини таклиф қилди

    Дунё | 7 июн, 11:05

    Бир соатга ҳам етмайди: атир ифори узоқ сақланмаслигига 4 та сабаб

    Аёллар саҳифаси | 7 июн, 10:50

    Остон Ўруновнинг ўрнига қайси футболчи йиғинга жалб этилгани маълум қилинди

    Спорт | 7 июн, 10:46

    “Мадагаскар” 20 ёшда. Миллиардлаб даромад келтирган ва мемларга айланиб кетган мультфраншиза қандай яратилган?

    Кино | 7 июн, 09:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.