«Ювентус» ярим ҳимоячиси Артур «Ливерпуль»га ўтади.
Фабрицио Романонинг таъкидлашича, 26 ёшли бразилиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтган ва «қизиллар» бош мураббийи Юрген Клопп билан суҳбатлашган.
Артур 2022/23 йилги мавсумни «Ливерпуль»да ижара асосида ўтказади. Шартномада сотиб олиш банди қўшилмаган. Мерсисайдликлар футболчининг маоши катта қисмини тўлаб беради.
Артурга яна 3 та жамоадан таклиф бор эди. Бироқ футболчи Қатардаги Жаҳон Чемпионатидан олдин ўйин амалиётига эга бўлиш учун ушбу клубни танлади.
Ўтган мавсумда Артур «Ювентус» сафида 31 та ўйинда иштирок этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)