«Барселона» ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини «Милан»да давом эттиради.
«Россонерилар» 21 ёшли футболчини ижарага олганини эълон қилди.
Фабрицио Романинг хабарига кўра, миланликлар сотиб олиш ҳуқуқини ҳам шартнома бандига қўшган. Агар бу банд фаоллаштирилса, Италия клуби каталонияликларга 20 миллион евро тўлаб беради.
Ортда қолган мавсумда Дест Ла Лигада 21 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)