Ҳимоячи Лисандро Мартинес «Манчестер Юнайтед»нинг август ойидаги энг яхши футболчиси бўлди.
Аргентиналик билан ушбу соврин учун Рафаэл Варан ва Тирелл Маласиа кураш олиб борди. Лисандро катта устунлик билан ғалаба қозонди. 84% мухлислар аргентиналик футболчига овоз берди. Бу «Манчестер Юнайтед» тарихидаги ой футболчисини аниқлашдаги энг катта натижа.
Маласиа 10%, Варан эса 6% овоз тўлади.
2021 йил март ойидан буён илк бор манкунианликлар сафида ҳимоячи ойнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди. Сўнгги бор Люк Шоу ушбу совринга эга чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Мартинес июль ойининг охирида «қизил иблислар» сафига қўшилган. Клуб футболчи учун «Аякс»га 57+10 миллион евро тўлади.
Изоҳ (0)