Мартин Брэйтуэйт «Барселона»ни тарк этади.
Каталонияликлар ҳужумчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Мартиннинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган эди.
Брэйтуэйт 2020 йил қишки трансфер ойнасида «Леганес» сафидан «Барселона»га ўтган эди. Шу вақтга қадар ҳужумчи Ла Лиганинг 44 та ўйинида иштирок этиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
31 ёшли футболчи тез орада «Эспаньол» билан шартнома имзолайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)