«Барселона» ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Челси»га ўтади.
33 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Лондонга етиб борган.
Sky Sports нашри габонлик футболчи Лондонга етиб боргани ҳақидаги видеони тармоққа жойлади.
Клублар Обамеянг трансфери борасида келишувга эришган. «Аристократлар» футболчи учун 14 миллион евро ва Маркос Алонсони қўшиб беради.
Ҳужумчи қишда «Барселона» сафига қўшилган эди. Ла Лигада 17 та ўйинда иштирок этиб, 11 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)