«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ҳамон клубдан кетиш эҳтимоли бор.
Marca нашрининг хабарига кўра, португалиялик ижара асосида «Наполи» клубига ўтиши мумкин.
Эрик тен Ҳаг Криштианунинг жамоада қолишини тасдиқлаганига қарамасдан, футболчи Чемпионлар Лигасида тўп сурувчи клуб сафига ўтишни ўйлаб кўрмоқчи. Бир йиллик ижарадан сўнг Роналду яна «Манчестер Юнайтед»га қайтиб, шартномаси охирига қадар манкунианликлар сафида тўп суришни режалаштирмоқда.
«Наполи» президенти Аурелио де Лаурентисни ҳам бу ғоя қизиқ қизиқтириб қолган.
Неапол клуби Роналдуга берилган таклифлар ичида энг жиддийси. Қолган барча таклифлар Осиё клубларидан келиб тушган.
Криштиану жорий мавсум АПЛнинг барча 4 та ўйинида иштирок этди. Уларнинг 3 тасида захирадан майдонга тушди. Португалиялик бирорта голли вазиятда иштирок этмади.
Изоҳ (0)